Сайлов 2020: Қирғизистонда сайловолди ташвиқотлари бошланди

Бугун, 4 сентябрдан бошлаб Қирғизистонда парламент сайловлари учун сайловолди ташвиқоти расман бошланди. Марказий сайлов комиссияси жами 15 партиядан номзодларни рўйхатга олди.

Икки партия – «Бутун Қирғизистон» ва «Актив» рўйхатдан ўтказилмаган. Бугун томонлар ўртасида сайлов бюллетенидаги ўз ўрнини аниқлаш учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Олий Кенгашга сайловлар 4-октабрга белгиланган. Мамлакат бўйлаб 2464, чет элда эса 44 сайлов участкаси ташкил этилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ