Тўғуз-Тўрадаги йўлда саккиз киши ҳалок бўлди

 Бугун, 4 сентябр куни Тоғуз-Тўра туманининг Қазарман овули Тағай пунктида содир бўлган автоҳалокат натижасида 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, соат 09:00 атрофида «Ауди А6» русумли автомобил «ХОВО» русумли юк машинаси билан тўқнашган. Фалокат натижасида 6 эркак ва 2 аёл вафот этди (исмлари тасдиқланмоқда). Воқеа жойига Тўғуз-Тўра туман ёнғин-қутқарув бўлими қутқарувчилари етиб келиб, жасадларни машинадан олиб чиқиб, милицияга топширдилар.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ