МСК: Тўрт партия расмий рўйхатдан ўтказилди

 Марказий сайлов комиссияси ҳужжатларини қабул қилган 16 партиядан тўрттасини расмий равишда рўйхатдан ўтказди. Қарор МСКнинг 2-сентябр куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида қабул қилинди.

Ишчи гуруҳ партиялар номзодларини аниқлайди ва агар улар қонун талабларига жавоб берса, уларни комиссияга тавсия қилади. Агар комиссия бир овоздан маъқулласа, партия расмий рўйхатдан ўтказилади.

2-сентябдаги йиғилишда ишчи гуруҳ комиссияга «Ата Мекен», «Бир бўл», «Замандаш» ва Афғонистон уруши қатнашчиларидан иборат партияни рўйхатдан ўтказишни таклиф қилди. Уни Марказий сайлов комиссияси аъзолари бир овоздан қўллаб-қувватладилар ва рўйхатдан ўтказдилар.

Бугун, 3 сентябрда қолган партияларни рўйхатдан ўтказиш ёки бекор қилишнинг охирги куни. Сайловолди ташвиқотига 4-сентябрга ўтар кечаси расмий равишда рухсат берилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ