«Унаа» компанияси директорининг ёрдамчиси 2000 доллар пора билан ушланди

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш хизмати Давлат рўйхатга олиш хизматининг тасарруфидаги  «Унаа»  ташкилотининг айрим ходимлари коррупция схемасини уюштирганлигини фош қилди. Улар ҳудудий идоралар ходимларидан меҳнат шартномаларини ҳеч қандай тўсиқсиз узайтириш учун пул талаб қилишган.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, бугун, 3 сентябр кунги тадбир давомида «Унаа» директори ёрдамчиси И.Р. Р ўз кабинетида 2000 доллар пора олаётганда қўлга олинди. У узоқ вақтдан бери Бишкекдаги ходимини шартномасини узайтирмагани учун ишдан бўшатаман дея таҳдид қилиб юрган.

«Ҳозирда судгача бўлган жараёнлар доирасида  тегишли чоралар кўрилиб, «Унаа» компаниясининг бошқа ходимларининг ушбу коррупция схемасига алоқадорлигини текширилмоқда», дейилади хабарда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ