Қирғизистонликларнинг 70 фоизи Интернетга улана олади

Қирғизистон аҳолисининг 99% уяли алоқага эга, шундан 70% Интернетга уланганиш имкониятига эга. Ушбу маълумотни Миллий статистика қўмитаси Халқаро Интернет куни муносабати билан тарқатди. Ҳисоботга кўра, мамлакатда 15 ёшдан катта одамлар Интернетдан фойдаланадилар. Уларнинг энг фаоллари 15-28 ёшдагилардир.

Қирғизистонда уяли алоқа ўтган асрнинг 90-йилларида пайдо бўлган.

1969 -йили 2-сентябрда АҚШнинг Калифорния Университетида параллел компютерлар биринчи марта муваффақиятли маълумот алмашишди. Шу сабабли бу кун дунё ҳамжамиятида Халқаро Интернет куни сифатида нишонланади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ