Россия сентябрда қайси давлатлар билан ўз чегараларини очади?

Россия ҳукумати халқаро парвозни тўхтатиб қўйди ва 27 март куни ўз чегараларини чет элликлар учун ёпди. Бу тожливирус инфекциясининг тарқалишини тўхтатиш мақсадида қилинган. 1 августдан бошлаб, Россияда ҳаво қатнови қисман тикланди. Кейин Буюк Британия, Танзания ва Туркия билан чегараларини очди. Анқара ва Истанбул каби Туркиянинг бир қанча шаҳарларига парвозлар ҳам тикланди.

Шу кундан бошлаб Россия ва Абхазия ўртасида ҳаракатланиш чекловлари бекор қилинди. 10 августдан бошлаб Россия Федерацияси Анталия, Бодрум ва Даламан  парвозларини тиклади. 15 августдан бошлаб Швейцария билан ҳаво қатнови тикланди ва Қирғизистон ва Черногория ҳам руслар учун ўз чегараларини очди. Мутахассисларнинг таҳлилларига кўра, яқин келажакда Россия БАА, Малдив ороллари, Жанубий Корея, Хорватия ва Мальта билан парвозларни тиклайди. Таиланд ҳам россиялик сайёҳларни қабул қилишга тайёрлигини эълон қилди.

Россия туристик операторлари ассоциацияси вакили сентябрдан бошлаб Россия МДҲ мамлакатлари учун ўз чегараларини очишини айтди. Сўнгги бир неча ой ичида ушбу мамлакатларда эпидемиологик вазият барқарорлашди, бундан ташқари, уларнинг баъзилари аллақачон рус ваксинасини тожливирусга қарши ишлатишга қизиқиш билдиришган.

Россия туроператорлари веб-сайтларида Россия сентябрдан ўз чегараларини очадиган мамлакатлар рўйхати пайдо бўлган. Улар қуйидаги мамлакатлар:

• Қозоғистон;

• Қирғизистон;

• Арманистон;

• Тожикистон.

Ушбу мамлакатлар РФ Транспорт вазирлиги биринчи навбатда ҳаво қатновини тикламоқчи бўлган 30 мамлакатлар орасидадир. Россия Федерациясига «Белавиа»парвозларни бекор қилишни узайтиргани сабабли Россия Федерациясининг Белоруссия билан чегараларини очиш вақти ҳали аниқ бўлмай турибди.

Сентябрда Новосибирск, Екатеринбург, Новосибирск, Владивосток, Қозон, Краснодар ва Сочи аэропортлари халқаро парвозларни амалга ошириш учун рухсат олади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ