Жорий йилнинг январ-май ойларида Қирғизистоннинг ташқи ва икки томонлама товар айланмаси 2 миллиард 125,8 миллион долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2019-йилнинг январь-май ойларига нисбатан 22,7 фоизга кам. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Қирғизистон ва Туркманистон ўртасидаги товар айланмаси январь-май ойларида 6,1 миллион долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг январь-май ойларига нисбатан 2 баравар кўпдир.
Дастлабки беш ойда (январь-май) Туркманистонга экспорт 1,9 миллион долларни, импорт эса 4,1 миллион долларни ташкил этди.