Япония Қирғизистонга 4,7 миллион доллар миқдорида грант ажратади

Япония Қирғизистонга 4,7 миллион доллар (500 миллион иен) миқдорида грант ажратади. Ушбу келишув парламентнинг бюджет ва молия қўмитаси томонидан маъқулланди.

Маълумотларга кўра, тушган маблағ тиббий ускуналар сотиб олишга сарфланади.

“Соғлиқни сақлаш соҳасида маблағ етишмаслиги сабабли, замонавий ва юқори технологияли диагностик тиббий ускуналар етишмаслиги кузатилмоқда. Шу сабабли, соғлиқни сақлаш ташкилотларида тиббий хизматларнинг сифати ва мавжудлигини ошириш мақсадида Қирғизистон Республикаси ҳукумати замонавий диагностика тиббий асбоб-ускуналари билан таъминлаш учун қўшимча маблағ топиш устида иш олиб борган.

Япония ҳукумати соғлиқни сақлаш ташкилотларига замонавий диагностика тиббий асбоб-ускуналарини сотиб олиш учун 500 миллион япон иенаси миқдорида грант беришга рози бўлди. Ушбу грантни олиш Япония ҳукумати кўмагида юқоридаги тиббий ускуналарни Япониядан сотиб олишга имкон беради», — деб ёзилади маълумотда.

Лойиҳа икки мамлакат ҳукуматлари томонидан Алмашинув ноталарига имзо қўйилгандан сўнг бошланади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ