Хитойдан Қирғизистонга 500 кўчма кислород концентратлари келтирилди

5-июлда кўчма кислород концентратларининг биринчи қисми  – 500 дона келтирилди. Яна 500 донаси келаси хафтада келтирилади. Бу ҳақда ҳукуматнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Бош вазир ўринбосари  Аида Исмаилованинг такидлашича, кўчма кислород концентратлари тожливирус инфекцияси ва  ўпка яллиғланишидан азият чекканлар даволанаётган тиббиёт муасасаларига тақсимланади.

Мосламаларнинг бир қисми ҳудудларга юборилади.  

Қирғизистон ҳукумати кислород концентратларини ва пульсоксиметрларни ҳарид қилишга 50 млн сом ажратган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ