Қирғизистондаги таниқли журналистлардан бири Бубукан Дўсалиева вафот этди

Озодлик радиоси қирғиз хизмати – Азаттиқ радиосининг 6 июнга ўтар кечаси хабар беришича, Қирғизистондаги таниқли журналистлардан бири Бубукан Дўсалиева вафот этди.

Қирғиз маданий жамоатчилиги, журналистикаси ва Азаттиқ радиоси оғир жудоликка учради. 5 июлда кутилмаган касаллик оқибатида Бубукан Дўсалиева 62 ёшида вафот этди”,-дейилади хабарда.

Бубукан Дўсалиева Қирғизистондаги таниқли журналист, олима, сиёсатшунос ва педагог эди. У сиёсатшунослик фанлари номзоди, “Қирғизистон маданият арбоби” унвонига эга бўлган.

Бубукан Дўсалиева Қирғизистонда сўз ва матбуот эркинлиги ривожланиши учун улкан ҳисса қўшган журналистлардан биридир.

Бубукан Досалиева 1995-2010 йилларда ва 2017 йилдан умрининг сўнгги кунларигача Озодлик радиоси қирғиз хизматида мухбир, мультимедиа продюсери, радио эшиттиришлар бош муҳаррири, радио продюсери лавозимларида ишлаган.

Азаттиқ радиоси Бубукан Дўсалиеванинг оиласига ва қариндошларига чуқур қайғу билан ҳамдардлик билдирган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ