Аравонда «Hyundai Getz» автомобили ва Қизил-Қияда масжид трансформатори ёниб кетди

ФВВнинг матбуот хизматининг маълумотига кўра, Қизилқия шаҳридаги Асаналиев кўчасида жойлашган масжиднинг №1043 трансформатори бутунлай ёниб кетди.

Шунингдек Аравон туманининг Юсупов овул ҳудудига қарашли Аравон қишлоғида «Hyundai Getz» русумидаги енгил машинанинг двигалтель қисми ёниб кетган.  


Ҳозирда ҳар икки ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ