Муфтиёт тожливирусдан вафот этганларни дафн қилиш қоидаларини ишлаб чиқди

Муфтиёт Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда вирусдан вафот этган мусулмонлар жасадини шариат ҳукмлари асосида дафн қилиш таклифи билан келишиб олинди.

Қирғизистон мусулмонлари диний идораси тожливирус юқтириб вафот этган инсонни сўнги манзилига кузатиш бўйича фатвосини (қарор) эълон қилди. Бу ҳақда муфтиётнинг сайтида ёзмоқда.

Маълумотга кўра, муфтиёт Соғлиқни сақлаш вазирлиги  билан биргаликда вирусдан вафот этган мусулмонлар жасадини шариат ҳукмлари асосида дафн қилиш таклифи билан келишиб олинди.

Тожливирусдан вафот этган инсонни ювиб-кафанлаш ва дафн қилиш ишларида шариат қуйидаги кўрсатмаларни беради:

Вафот этган диндош бўлган биродарларнинг жасадини ювиб-кафанлаш ва жаноза намозини ўқиш мусулмоннинг мусулмонга бўлган бурчидир. Ювилиб, кафанланган марҳумнинг жаноза намозини ўқиш фарзи кифоядир (бурчдир) бўлиб ҳисобланади. Бу бурчни бир қанча мусулмонлар бажарган вақтда қолган мусулмонлардан соқит бўлади (бурчдан қутилади). Жаноза намозини ўқиш учун маҳсус бир вақт белгиланган эмас. Тайёр бўлиб қолган жасад кўп кутмай жанозасини ўқиб дафн қилиш асосий ишдир.

Касаллик юқиши ҳавфи бўлган вақтда жаноза намозини имкон қадар оз киши ўқигани афзал. Шунда ҳам касаллик тарқалиши ҳавфини ёдга олган ҳолда керакли чора тадбирларни қилиш зарур. Аниқроғи, намоз иштирокчиларининг ўртасида белгиланган масофа сақланиши зарур. Бундай вазиятда агарда бир неча   марҳумнинг жасади тайёр бўлса, барчасига бир жаноза ўқишлик кифоя қилади. Касаллик юқиш эҳтимоли юқори бўлса, тегишли инсонлар томонидан дафн қилинувчи  жанозасини, қабр бошида қиблага қаратиб ўқиса бўлади.

Асосан кўпчилик бўлган вақтда мутаҳасисларнинг маслаҳати бўйича керакли чора тадбирлар ва ҳимояланиш шартлари бажарилганидан сўнг марҳумни шариат кўрсатмаларига биноан кафанлаш вақтида бошқа одамларга касалликнинг юқиш ҳавфи бўлса, ундай ҳолатда қўйидагилар кифоя қилади:

1) Билгиланган масофадан сув қуйиб ёки олисдан сув сочиб жасадни ювса бўлади.

2) Агар шифокор тожливирус касаллигидан вафот этган инсонни ювиб, маҳсус вирусдан ҳимояланувчи матолар билан ўраб берган бўлса, жасадни қайта очиб ювиш, кафанлашнинг зарурати қолмайди.

3) Марҳумни ювган ғассолда агарда юқимли инфекция ҳавфи бўлса, соҳа мутаҳасисларининг кўрсатмаси асосисда ҳимояланувчи кийимларни кийиб жасадга таяммум   (таҳорат олиш учун сув топилмаган вақтда ёки сувни қўлланишга имконият бўлмаган вақтда тоза тупроққа урилган қўл билан юзни, чиғаноқгача икки қўлни силаш йўли билан бажарилган поклик) қилса бўлади.

4) Тожливирус касаллигидан вафот этган одамга жаноза ўқиш ва унинг танасини шариатга мувофиқ дафн қилиш бурч бўлиб ҳисобланади. Танани ёқиб, кислота ёки бошқа кимёвий воситаларни қўллаб кўмишга шариат рухсат бермайди. Албатта, эҳтиёткорлик юзасидан вирусдан ҳимояланувчи воситасида дафн қилинади.

5) Жасадни шариатга (урфга) мувофиқ қазилган қабрга кафан билан кўмиш ҳавф туғдирадиган бўлса, маҳсус халта (жасад солинувчи) ёки тобут билан кўмишга рухсат берилади.

6) Вазиятга яраша ва зарурат юзасидан мана шу ишларга борсак ҳам мусулмон биродарларимизнинг устидаги сўнги диний бурчларимизни бажармоқдамиз деган ният бўлиши зарур.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ