Ўш шаҳридаги “Қуръон ёдлаш коллежи” биноси обсервация сифатида берилади

Ўш шаҳрининг марказида жойлашган 100 ўринли, ички қисмида барча қулайликлари мавжуд бўлган Қирғизистон Ислом университетининг Ўш шаҳридаги “ Қуръон ёдлаш коллежи” биноси пандемия сабабли халққа вақтинчалик обсервация сифатида берилади. Бу ҳақда Қирғизистон Мусулмаонларининг Уламолар Кенгашининг аъзоси, Қирғизистон Ислом университетининг ректори Абдишукур ҳожи Нарматов маълум қилди.

— Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: “Мана шундай яхши ишларда мусобақа қилгувчилар бўлса мусобақа қилсин” – дейди. Яхшиликнинг тури кўп. Аммо, унинг маънолиси, фойдаси ва савоби кўпроғидир— муҳтожлик ортган вақдаги яхшиликдик. Ҳозирда Яратганнинг амри билан бошимиздан қийин кунларни ўтказмоқдамиз. Мамлакатимиз ҳам, халқимизнинг ҳам муҳтожлиги ортиб турган вақтда халқига озми-кўпми ёрдам бериш қўлидан келган ҳар бир инсон четда қараб турмаслиги зарур.

Пайғамбаримиз (с.а.в): “Силарнинг энг яхшингиз – халққа фойдали иш қилганларингиз” – деган. Шунинг учун, имконияти борларнинг барчасини халққа фойдалироқ иш қилишга чақираман. Шунингдек айтганларим қуруқ сўз бўлмаслиги учун намуна, ўрнак қатори ўзим ва барча жамоатимиз қўлимиздан келган ёрдамларни кўрсатамиз. Аввалига буюк олим Чубақ устозимиз ўзининг масжидини касаллар учун фойдаланишга беришга тайёр эканини айтди.

Мана шундай халқи учун фидойи инсонлар бошлаган тадбирни давом эттириб, биз ҳам Қирғизистон Ислом университетининг  Ўш шаҳридаги  “Қуръон ёдлаш коллежи” биноси обсервация сифатида фойдаланишга беришни тўғри деб билдик. Агар зарурат бўлиб, муҳтожлик пайдо бўлса, шаҳар раҳбарияти билан келишиб, иморатни беришга тайёрмиз. Иморат Ўш шаҳрининг қоқ марказида жойлашган. 100 ўринли, ички қисмида барча қулайликлар мавжуд. Ҳар бир хонасида ҳожатхона, душ, шунингдек маҳсус таом таёрловчи ва таомланувчи ўринлари бор.

Қилаётган яхшиликларимиз халқимизнинг қайси бир муаммосини бартараф қилишга ҳисса қўшса, биз шунга қувонамиз. Албатта, тақдирнинг ушбу имтихонидан синмай биргаликда чиқиб кетишни Яратгандан дуо қилиб сўранамиз. Аллоҳ таоло халқимизга тинчлик, фаровонлик бериб, касалликлардан эсон-омон қутулиб кетишни насиб қилсин. Тун қанчалик узун бўлмасин охири кун чиқмай қолмайди. Бу қийинчиликлар ортидан кўп яхшиликлар келишига ишонаман.

Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, сабр-матонат тилайман, ҳурмат билан Абдишукур Нарматов

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ