Ўш шаҳрида жойлашган «Умму Муҳаммад» ва «Сулаймон-Тоғ» мадрасалари обсервация сифатида фойдаланишга берилади. Бу ҳақда шаҳар қозиси Убайдулла ҳожи Сарибаев маълум қилмоқда.
Қозининг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда COVID-19 вирусининг кескин равишда тарқалиши сабабли касаллар кўпайгани учун мана шундай қарор қабул қилинган. Қозиёт икки мадрасани тенг обсервация сифатида фойдаланишга беришга тайёр.
Муфтиёт берган маълумотга кўра, ҳар икки мадраса ҳам барча замонамиз талабларга жавоб берган ҳолда қурилиб битказилган, барча шартларга жавоб берадиган қулайликларга эгадир.