Сўнги сутка давомида Қирғизистонда тўрт нафар бемор COVID-19 инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилмоқда.
Вафот этган беморлар:
Республика юқумли касалликлар шифохонасида — 73 ёшдаги эркак киши;
Ўш шаҳар клиник шифохонасида 53 ёшдаги эркак киши;
Тўқмоқ ҳудудий шифохонасида 86 ёшдаги эркак киши;
Исиқ-Ота ҳудудий шифохонасида 41 ёшдаги эркак киши.
Бу билан Қирғизистонда тожливирус ҳолати илк маротаба аниқланган 18 мартидан то шу кунгача тожливирусдан ўлганлар сони 92 кишига етди.