Covid-19: Қирғизистонда тожливирус ва зотилжамга чалинганлар сони 30 мингдан ошди

Тожливирусга қарши курашиш республика марказининг маълумотига кўра, сўнги бир кунда тожливирус ва зотилжам касаллигига 967та одам чалинган. Бугунги кунгача бу вируслар билан хасталанганлар сони 30126тага етган. Сўнги бир кунда тожливирус ва зотилжамга чалинган 1031 бемор тузалиб, касалхонадан уйларига руҳсат берилган. Шунинг билан, соғайганлар жами сони 16882тани ташкил этади. 23 июнь холатига кўра, республикада тожливирус ва зотилжам юқтириб олган 46 одам…

Батафсил...

Ўшда янги шифохона қурилишига 18 миллион сом сарфланади

Ўшда янги шифохона қурилиши учун 18 миллион сом ажратилади. Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари ёзмоқда. Маълумотларга кўра, янги шифохона 1,5 ой давомида қурилиб битказилиши зарур. «Ўш шаҳар мэри Таалайбек Сарибашов 22-июль куни янги қуриладиган 100 ўринли шифохона лойиҳаси билан танишди. Бунинг учун 18 миллион сом ажратилади. Бундан ташқари, вилоятдаги юқумли касалликлар шифохонасини таъмирлаш учун 13 миллион сўм маблағ ажратилган», –…

Батафсил...

Ўш вилоятида тожливирус ва зотилжам билан касалланганлар сони 887 кишига етди

Ўш вилоятида 110 кишида COVID-19  ва зотилжам аниқланди. Шундай қилиб, вилоятда тожливирус ва зотилжамга чалинганларнинг умумий сони 887 кишига етди. Бу ҳақда ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги ваколатхонасининг матбуот котибаси Нурқиз Қадирбек қизи маълум қилмоқда. Котибанинг сўзларига кўра, 15 беморда тожливирус, 95 беморда зотилжам қайд қилинган. 22-июл ҳолатига кўра, тожливирус билан рўйхатга олинган беморлар: – Олойда 1; – Аравонда 4; – Қорасувда…

Батафсил...

Ўш шаҳрида 120 ўринли болалар боғчасининг қурилиши бошланди

Ўш шаҳридаги Турон муниципал ҳудудий маъмуриятида 120 ўринли болалар боғчасининг қурилиши бошланди. Болалар боғчаси жорий йилнинг охиригача қурилиб, фойдаланишга топширилади. Тадбирда шаҳар мэри Таалайбек Сарибашов иштирок этиб, пойдеворини қўйди. Болалар боғчаси қурилиши учун Ўш шаҳар бюджетидан 25 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. Ўш шаҳрида 70 дан ортиқ болалар боғчалари мавжуд. Жорий йилда 3 та болалар боғчаси қурилмоқда. Бундан ташқари, 2…

Батафсил...

Аравондаги барча тамаддихоналар ёпилди

Аравон туманидаги барча умумий овқатланиш жойлари ёпилиб, дўконлар соат 20: 00гача ишламоқда. Бу ҳақда Аравон тумани ҳокимининг ўринбосари Музафар Мамасаидов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Аравон туман Санитария-эпидемиология назорати маркази ходимлари бозорларда, дўконларда ва барча муассасаларда тушунтириш ишларини олиб боришмоқда. Шунингдек, 533 объект текширилиб, шулардан 138 нафар тадбиркор огоҳлантирилиб, 117 нафар тадбиркорга протокол тузилди. Улардан 116 нафар тадбиркорга 173,5 минг…

Батафсил...

Грин-карта ютган, аммо АҚШга бораолмаган қирғизистонликлар Трампни судга беришмоқчи

Давлат департаменти томонидан ўтказилувчи грин карта лотереясини ютиб, Америкада яшаш ҳуқуқини қўлга киритган, аммо АҚШга кетаолмаётган бир қатор давлатларнинг фуқаролари, президент Доналд Трамп ва давлат котиби Майк Помпеодан мамлакатга киришга рухсат беришни талаб қилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар беради. Дунё бўйлаб АҚШ консулликлари фавқулодда ҳолатлардан ташқари, тожливирус пандемияси туфайли виза бермайди ёки интервью ўтказмайди. Бундан ташқари, Трамп апрел ойида…

Батафсил...

Адвокат: Батукаев бўйича ишни шаҳар судида кўришни белгилаш ноқонуний

23 июл куни Бишкек шаҳар судида жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши ҳақидаги ишни шаҳар судида кўриб чиқиш белгиланди. Бу ҳақда Замир Жоошев – мазкур иш бўйича айбланаётган собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг адвокати хабар қилди. Адвокатнинг Facebookдаги саҳифасида ёзишича, 23 июль куни ишни шаҳар судида кўриб чиқилиши Жиноий-процессуал кодекс қоидаларига зид.«ЖПК га кўра, биринчи инстанциядаги суд ҳукми устидан шикоят…

Батафсил...

Екатеринбургда қирғизлар ва тожиклар ўртасидаги жанжалга қиз болага тегажоқлик сабаб бўлган

Екатеринбург шаҳрида қирғизлар ва тожиклар ўртасида бўлиб ўтган оммавий муштлашувга қиз болага тегажоқлик сабаб бўлган. Бу ҳақда 22 июль куни Россия ИИВ маълумотига таянган ҳолда Vesti.Kg нашри хабар беради. Ҳуқуқ-тартибот органларининг аниқлашича, Тожикистондан келган бир неча йигит қирғиз қизига тегажоқлик қила бошлайди. Шундан сўнг What’sAppдаги қирғиз гуруҳларида гўёки тожиклар қирғиз қизини ўлдириб қўйгани тўғрисида ёлғон хабарлар тарқала бошлайди. Хабар муаллифлари қирғизларни ўч олишга чақиришади…

Батафсил...

Бишкекда кўнгилли қиз “ўлиб қолди” деб йиғлаган эркак тирик

Бир ҳафта аввал ижтимоий тармоқларда кўнгилли қиз, касалхонага олиб келган одам, ёрдам кўрсатилмаганлиги ортидан ўлиб қолгани ва бунга қайғурган қиз йиғлаб юборгани акс этган видео тарқалган эди. Бу холат юзасидан Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги тергов ишларини олиб борган ва эркак тирик эканини аниқлаган. Маълум бўлишича А. Мурзаева «Ёшлар ташаббуси маркази» жамоат ташкилотида кўнгилли бўлиб ишлайди. 16-июл куни соат 10:50да, марказга…

Батафсил...

Элчи: Россиядаги ватандошлар Қирғизистонга қайтишга шошилманг

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси меҳнат муҳожирларини уйларига шошилмасликка ундади. Элчи Аликбек Жекшенқуловнинг сўзларига кўра, бугунги кунда элчихонанинг веб-сайти, Давлат Миграция хизмати ва ижтимоий тармоқларда Россияда 4000дан ортиқ бўш иш ўринлари мавжудлиги ҳақида маълумотлар бор. У Қирғизистондаги эпидемиологик вазият туфайли мунтазам авиарейслар очилмагани, Россия-Қозоғистон чегараси ёпиқлиги сабаб, муҳожирларни сабрли бўлишга чақирди ва Россияни Қозоғистон билан чегарасини кесиб ўтмасликка чақирди. Элчи, уйга қайтишга…

Батафсил...

Қирғизистонда порахўрликка қарши курашган чегарачи тўсатдан вафот этди

Қирғизистон Давлат чегара хизмати подполковниги Талғат Аланов идора ичидаги порахўрликка қарши курашиш ҳаракатлари билан машҳур бўлган. У 21 июл куни кутилмаганда вафот этди. Алановнинг қариндошлари журналистларга 21-июл куни 38 ёшли чегарачининг тўсатдан касал бўлиб қолганини айтишган. Уни касалхонага олиб кетаётганда, йўлда вафот этган. Ўлим сабаби ҳозирча номаълум. Дастлабки ташхис юрак ҳуружи. Аланов таътилда Ўш вилояти, Қорасув тумани, Қаратай қишлоғида отасининг…

Батафсил...

Қирғизистон тадбиркорлик субъектларини молиялаштиришга $54 млн ажратди

Тижорий банкларга “Тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш” дастурини амалга оширишга тижорий банклар томонидан 4,2 миллиард сом ($54 млн кўпроқ) ажратилди. Молия вазирлиги 2,2 миллиард сом, Миллий банк кредит аукционлари орқали 2 миллиард сом ажратди. Бу ҳақда ҚР ҳукумати матбуот хизмати хабар қилди. Қайд этилишича, 20 июл куни Молия вазирлиги навбатдаги транш билан 8 та банкка 1,4 миллиард сом ажратди – булар «Айыл…

Батафсил...

Бишкек ва Ўшда касалхоналар қурилиши шу ҳафта бошланади

Шу ҳафтада Бишек ва Ўш шаҳарларида ҳар бири 100 ўринли шифохоналар қурилиши бошланади. Бу ҳақда бош вазир Кубатбек Боронов 21 июль куни ўтказилган Республика тезкор штабининг мажлисида айтди. Унга кўра, тиббий муассасаларнинг қурилиши учун ер участкалари ва лойиҳаларнинг ўзи тайёргарлик босқичида. «Касалхоналар қурилиши шу ҳафтадан бошланади. Давлат архитектура, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги агентлиги масъул орган ҳисобланади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги…

Батафсил...

Қирғизистонга Россия ҳарбий шифокорлари келди.

Россиядан бир гуруҳ ҳарбий шифокорлар Қирғизистонга тожливирусга қарши курашда ёрдам бериш учун ташриф буюришди. Бугун, 22 июлда Қант авиабазасига Россия мудофаа вазирлигининг бир гуруҳ тиббиёт ходимлари билан бирга келган махсус таркиби келиб қўнган. Улар ўзлари билан биргаликда – зарур жиҳозлар ва дори-дармонлар ҳам олиб келишган. 20 кишилик олтита тиббий ва ҳамширалар гуруҳи, қирғиз ҳарбий шифокорлари билан биргаликда ҳарбий хизматчиларга, уларнинг…

Батафсил...

Covid-19: Қирғизистонда 1108 янги ҳолат қайд қилинди, 44 одам вафот этди

Тожливирусга қарши курашиш республика марказининг маълумотига кўра, сўнги бир кунда тожливирус ва зотилжам касаллигига 1108та одам чалинган. Бугунги кунгача бу вируслар билан хасталанганлар сони 29359тага етган. Сўнги бир кунда тожливирус ва зотилжамга чалинган 984 бемор тузалиб, касалхонадан уйларига руҳсат берилган. Шунинг билан, соғайганлар жами сони 15851тани ташкил этади. 22 июнь холатига кўра, республикада тожливирус ва зотилжам юқтириб олган 44 одам…

Батафсил...

Қорасувдаги «Туратали» марказий бозорининг кийим-кечак расталари 5-августгача ёпилди

Қорасув туманидаги «Туратали»  марказий бозори 5 августгача ёпилди. Бу ҳақда Сарой овул ҳукумати раҳбари Замир Турғанбаев маълум қилди. Унга кўра, «Туратали»  марказий бозоридаги кийим-кечак расталари 5-августгача ёпилади. “Ҳозир савдо йўқ. Одамлар соғлиғини ўйлашмоқда, кийим сотиб олишмайди. Сотувчилар савдо қилмагани учун солиқ ва ижара ҳақини тўлашда қийналмоқда. «Шунинг учун биз «Туратали»  бозорида кийим-кечак дўконларини ёпдик ва озиқ-овқат дўконларини қолдирдик», деди Турғанбаев.…

Батафсил...

Бишкекда ўликхона ходимлари жасадни ёрмаслик учун пул талаб қилишган

Республика Патологик-Анатомия Бюроси ходимлари ноқонуний равишда пул олганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши кураш давлат хизмати хабар бермоқда. Маълум бўлишича, ўликхонанинг айрим ходимлари жасадни ёрмаслик учун қариндошларидан пул талаб қилишган. «Ушбу ҳолат Жиноят кодексининг 238-моддаси (давлат хизматчиси томонидан ноқонуний равишда пул иш ҳақи олиш) бўйича қайд этилиб, тергов жараёни бошланди», – дейилади хабарда.

Батафсил...

«Масофавий таълим қониқарли ўқитмаган ўқитувчиларни четга суриб чиқаради»

Масофавий таълим зўр-базўр ўқитган барча ўқитувчиларни четга суриб чиқаради. Бу фикрни таълим соҳаси мутахассиси Асилбек Жўўдўнбеков Марал радиосига берган интервьюсида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ўқитувчининг тайёргарлиги, ижодкорлиги ва интернет ресурсларидан фойдалана олиши жуда муҳимдир. Аввало, ўқитувчиларга интернетдаги масаласини ҳал қилишлари зарур. Пандемия мактаб билан ота-оналар ўртасидаги алоқани мустаҳкамлади. – Авваллари ўқитувчилар ягона маълумот манбаи бўлган эди, ҳозир бундай эмас.…

Батафсил...

Шошилинч! Ўшда сув тўхтатилади

Бугун, 21-июль куни Ўшда кучли ёққан ёмғир оқибатида Оқ-бура дарё сувининг ҳаддан зиёд лойқаланиши кузатилмоқда. Шу сабабдан Ўш шаҳрининг Юго-Восток, ХБК, Турон ва Дўстлик кичик туманларида, шунингдек Калинин массивларининг бошқа ҳудудларида тоза сув вақтинчалик тўхтатилади, дейилади Ўш шаҳар мэрияси маълумотида.

Батафсил...

Қирғизистонда 31 июль, жума куни Қурбон ҳайити нишонланади

“2020 йил 31 июль, жума куни эса Зулҳижжа ойининг 10-куни бўлиб, Ислом оламидаги энг улуғ байрам Ийдул-Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни бўлади”, дейилади  Қирғизистон мусулмонлари идорасининг маълумотида. Миср Араб Республикасидаги “Дорул Ифто” фатво ҳайъати томонидан ҳижрий 1441 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2020 йил 22 июль кунига тўғри келаётгани эълон қилинди. Шу муносабат билан, Саудия…

Батафсил...
1 2 3 4 5 6 14