Қирғизистонда 31 июль, жума куни Қурбон ҳайити нишонланади

“2020 йил 31 июль, жума куни эса Зулҳижжа ойининг 10-куни бўлиб, Ислом оламидаги энг улуғ байрам Ийдул-Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни бўлади”, дейилади  Қирғизистон мусулмонлари идорасининг маълумотида.

Миср Араб Республикасидаги “Дорул Ифто” фатво ҳайъати томонидан ҳижрий 1441 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2020 йил 22 июль кунига тўғри келаётгани эълон қилинди.

Шу муносабат билан, Саудия Арабистонида ҳаж ибодатини адо этаётган чекланган ададдаги маҳаллий зиёратчилар 2020 йил 30 июль куни Арафот тоғида жам бўладилар.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда 30-июль куни Арафа байрами нишонланади.  Аммо тожливирус ва зотилжам инфекцияси туфайли масжидларда жамоат бўлиб Ҳайит намозини ўқиш  тақиқланади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ