Қирғизистонга Россия ҳарбий шифокорлари келди.

Россиядан бир гуруҳ ҳарбий шифокорлар Қирғизистонга тожливирусга қарши курашда ёрдам бериш учун ташриф буюришди.

Бугун, 22 июлда Қант авиабазасига Россия мудофаа вазирлигининг бир гуруҳ тиббиёт ходимлари билан бирга келган махсус таркиби келиб қўнган. Улар ўзлари билан биргаликда – зарур жиҳозлар ва дори-дармонлар ҳам олиб келишган.

20 кишилик олтита тиббий ва ҳамширалар гуруҳи, қирғиз ҳарбий шифокорлари билан биргаликда ҳарбий хизматчиларга, уларнинг оила-аъзолари ва фахрийларига амалий ва маслаҳат ёрдамини кўрсатади.

Россиялик мутахассислар мамлакатнинг иккита шаҳридаги касалхоналарда ишлайди: Бишкекда тўртта, Ўшда иккита.

Шифокорлар сафари икки давлат раҳбарлари, Қирғизистон Республикаси Президенти Сўўрўнбай Жээнбеков ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг келишувларига биноан амалга оширилган.

Тиббий ёрдам бепул кўрсатилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ