Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси меҳнат муҳожирларини уйларига шошилмасликка ундади. Элчи Аликбек Жекшенқуловнинг сўзларига кўра, бугунги кунда элчихонанинг веб-сайти, Давлат Миграция хизмати ва ижтимоий тармоқларда Россияда 4000дан ортиқ бўш иш ўринлари мавжудлиги ҳақида маълумотлар бор.
У Қирғизистондаги эпидемиологик вазият туфайли мунтазам авиарейслар очилмагани, Россия-Қозоғистон чегараси ёпиқлиги сабаб, муҳожирларни сабрли бўлишга чақирди ва Россияни Қозоғистон билан чегарасини кесиб ўтмасликка чақирди.
Элчи, уйга қайтишга асослари бўлмаганларни вазият барқарорлашгунча Россияда қолишга ундади.
Элчихонанинг маълумотига кўра, 20 мартдан 20 июлгача Россиянинг 21 вилоятидан 18 285 Қирғизистон фуқаролари уйларига қайтиб кетишган. Улар учун Қозоғистон ҳудуди орқали 74та рейс, Оренбург ва Самара вилоятларидан эса 52 та автобус ташкил этилди.
Маълумотларга кўра, 2019 йилда Россияда 1,2 миллион Қирғизистон ватандоши юрган, уларнинг 500 мингга яқини Россия фуқаролигига эга.