«Масофавий таълим қониқарли ўқитмаган ўқитувчиларни четга суриб чиқаради»

Масофавий таълим зўр-базўр ўқитган барча ўқитувчиларни четга суриб чиқаради. Бу фикрни таълим соҳаси мутахассиси Асилбек Жўўдўнбеков Марал радиосига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ўқитувчининг тайёргарлиги, ижодкорлиги ва интернет ресурсларидан фойдалана олиши жуда муҳимдир. Аввало, ўқитувчиларга интернетдаги масаласини ҳал қилишлари зарур.

Пандемия мактаб билан ота-оналар ўртасидаги алоқани мустаҳкамлади.

– Авваллари ўқитувчилар ягона маълумот манбаи бўлган эди, ҳозир бундай эмас. Шунинг учун ўқувчи фақат ўқитувчига  қараб турмаслиги зарур. Масофавий ўқитишда ўқувчи ўзига қулай жадвалини тузиб олсин. Вазирлик янада самарали ишлаши керак. Бундан ташқари, тоғли ҳудудлардаги мактабларга ҳам имконият ва мажбуриятлар берилиши керак. Айрим ҳолларда вазирлик барчасини ўз зиммасига юклаб олади-да, тўғридан-тўғри буйруқларни чиқараверади. Иш сифатли бажарилмайди. Ўқувчилар ва ота-оналарга индивидуал ёндашув зарур. Агар вазирлик мақсадли сиёсат олиб борадиган бўлса, у самарали бўлади, – деди Жўўдўнбеков.

Мутаҳассиснинг айтишича, ўқитувчи баҳони ўқувчини қўрқитадиган қуролга айлантирмаслиги керак. Ҳозирги кунда ўқувчилар 2 олишдан қўрқмайдилар. Шунинг учун муайян кўникмаларни ривожлантиришга ўтиш жуда муҳимдир.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ