Covid-19: Қирғизистонда 1108 янги ҳолат қайд қилинди, 44 одам вафот этди

Тожливирусга қарши курашиш республика марказининг маълумотига кўра, сўнги бир кунда тожливирус ва зотилжам касаллигига 1108та одам чалинган.

Бугунги кунгача бу вируслар билан хасталанганлар сони 29359тага етган.

Сўнги бир кунда тожливирус ва зотилжамга чалинган 984 бемор тузалиб, касалхонадан уйларига руҳсат берилган. Шунинг билан, соғайганлар жами сони 15851тани ташкил этади.

22 июнь холатига кўра, республикада тожливирус ва зотилжам юқтириб олган 44 одам вафот этган.

Уларнинг 16таси пойтахт Бишкекда, қолганлари эса вилоятларга тўғри келади.

Бу вирусдан ўлганлар умумий сони 1123тага етди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ