Ўшда янги шифохона қурилишига 18 миллион сом сарфланади

Ўшда янги шифохона қурилиши учун 18 миллион сом ажратилади. Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари ёзмоқда.

Маълумотларга кўра, янги шифохона 1,5 ой давомида қурилиб битказилиши зарур.

«Ўш шаҳар мэри Таалайбек Сарибашов 22-июль куни янги қуриладиган 100 ўринли шифохона лойиҳаси билан танишди. Бунинг учун 18 миллион сом ажратилади. Бундан ташқари, вилоятдаги юқумли касалликлар шифохонасини таъмирлаш учун 13 миллион сўм маблағ ажратилган», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Бош вазир Қубатбек Бўрўнов Қирғизистонда иккита касалхона қурилишини айтганди. Бири Бишкекда, иккинчиси Ўшда қурилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ