Ўш шаҳрида 120 ўринли болалар боғчасининг қурилиши бошланди

Ўш шаҳридаги Турон муниципал ҳудудий маъмуриятида 120 ўринли болалар боғчасининг қурилиши бошланди. Болалар боғчаси жорий йилнинг охиригача қурилиб, фойдаланишга топширилади.

Тадбирда шаҳар мэри Таалайбек Сарибашов иштирок этиб, пойдеворини қўйди. Болалар боғчаси қурилиши учун Ўш шаҳар бюджетидан 25 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

Ўш шаҳрида 70 дан ортиқ болалар боғчалари мавжуд. Жорий йилда 3 та болалар боғчаси қурилмоқда. Бундан ташқари, 2 та болалар боғчаси қурилиши тугалланиб, фойдаланишга топширилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ