Қирғизистонда коронавирусни юқтирганлар сони 17тага кўпайди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, сўнги бир кунда коронасируснинг 17та янги холати қайд этилган. Вирус юқтирганларнинг сони 466га етди

Бу хасталикка чалинган беморларнинг 11 нафари Норин вилоятида, Бишкек шаҳрида 5та ва Ўш вилоятида 1тани ташкил қилади. Уларнинг 7 нафари аёл, 10 нафари эркак киши.

Шунингдек, коронавирусни 5 нафар тиббиёт ходими ҳам юқтириб олган. Уларнинг 4 нафари Бишкек шаҳрида, бир нафари эса Норин вилоятида. Ўлка бўйича иллат юқтирган шифокорлар сони 104 нафарга етди.

Шу билан бирга бир суткада 13 бемор касалхонадан чиқарилган. Республика бўйича бугунги кугача жами бўлиб 91 нафар бемор касалхоналан чиқарилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ