Коронавирус: Дунё йирик иқтисодий инқироз арафасидами?

Халқаро Валюта жамғармасига кўра, глобал иқтисод тез суръатларда қисқара бошлайди.

Бу эса ташкилотнинг тахмин қилишича, 1930 йиллардаги Буюк Инқироздан кейин энг ёмони бўлиши мумкин.

ЖВЖ коронавирус туфайли инқирозни «мисли кўрилмаган» бўлади демоқда.

Жамғарма шунингдек, пандемия қанча узоққа чўзилса, жаҳон давлатлари иқтисодий назоратни қўлга олишда кўпроқ қийналишади.

Жамғарманинг бош иқтисодчи мутахассиси Гита Гопинатнинг айтишича, келаси икки йил давомида жаҳон ялпи ички маҳсулоти 9 триллион долларга озаяди.

Буюк карантин

ЖВЖнинг сўнгги Глобал Иқтисодий Келажак ҳисоботида Буюк Британия, Германия, Япония ва АҚШ коронавирус пандемиясига молиявий муносабати олқишланади, аммо инқироз ҳеч бир мамлакатни четлаб ўтмаслиги ҳам урғуланади.

Глобал ўсиш келаси йил 5.8% бўлиши, аммо бу ҳам агар 2020 йил ярмида пандемия секинлашига боғлиқлигини тахмин қилинади.

Гопинат хонимга кўра, 2021 йилда бироз ўнгланиш бўлиши мумкин.

«Глобал иқтисодий ўсиш суръати ўта секинлаши эҳтимоли юқори».

Глобал оғриқ

Коронавирус янгиликлари

Гопинат хонимга кўра, 1930 йиллардаги Буюк (депрессия) Инқироздан кейин мисли кўрилмаган бу инқироз ривожланган ва ривожланаётган давлатларга бирдай салбий таъсир қилади.

ЖВЖ ривожланган иқтисодлар 2022 йилга қадар ўзларини пандемиядан аввалги ҳолатдаги каби ўнглаб ололмасликлари мумкин.

Бу йил АҚШ иқтисоди 1946 йилдан бери энг катта йўқотиш билан рўпара бўлади.

Хитой ҳам бу йил 1976 йилдан бери энг секин суръатда 1.2% фоизга ўсади.

Иқтисодий тиббиёт

Карантин узоққа чўзилиши иқтисодий ўсишга тўсқинлик қилишини эътироф этар экан, ЖВЖ ижтимоий масофа сақлаш йўлидаги чекловлар ҳаётий муҳим эканини урғулайди.

«Вирус тарқалишининг олдини олиш учун чора-тадбирлар кўрилиши , соғлиқни сақлаш тизими зўриқмаслиги ва алал-оқибат иқтисодий ўсиш учун эртароқ йўл очиш муҳимдир».

ЖВЖ пандемияга қарши кураш учун тўрт устивор йўналишни белгилаб берган.

Булар соғлиқни сақлаш тизимига кўпроқ пул ажратиш, ишчилар ва бизнесларга молиявий ёрдам, марказий банклар кўмаги ва инқироздан чиқишда иқтисодий тараққиёт йўлини аниқ режалашдир.

Ташкилотга кўра, дунё давлатлари даво ва вакцина ишлаб чиқаришда ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиши шарт.

Жамғарма шунингдек, ривожланаётган давлатларга мавжуд қарзлар бўйича келаси ой ва йиллар давомида енгиллик берилиши лозимлигини таъкидлаган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ