Пойтахт Душанбе бозорларида нархлар кўтарилмоқда

Пойтахт бозорларининг раҳбарлари озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи кўтарилишини тўхтатишга уринмоқда ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмарка сотувларини уюштирмоқда. Бироқ, 13 апрелдан бошлаб худди аввалги ҳафталарда бўлгани каби эҳтиёж маҳсулотлоарининг нархи яна кўтарилди.

«Саховат» бозорида бир килограмм картошка 6 сомони (0,6 доллар) турибди. Агарда кимдир картошкани арзон нархда ярмаркада харид қилмоқчи бўлса, у ҳолда навбатда туриши керак, бир кишига 5 килограммдан ортиқ картошка сотилмаяпти.

Бозорлар ходимларининг фикрича, бир кишигакартошка сотилишидаги чекловлар истеъмолчиларнинг манфаатлари йўлида қабул қилинди. “Саховат” бозори юристи Наврўз Бобоевнинг айтишича, агар бу каби чоралар кўрилмаганида эди, у ҳолда воситачилар арзон нархда сотиб олишган ва бошқа жойда қимматга сотишган бўлишарди. «Нархлар кўтарилишининг олдини олиш мақсадида биз шу қадамларни қўйдик», -дея таъкидлади юрист.

Бобоев озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кўтарилишини чегаралар беркитилиши ва мамлакатда етиштирилган маҳсулотлар ҳозирча бозорга етиб келмагани билан изоҳлади.

Айрим тадбиркорлар маҳсулотлар нархининг қимматлашувини доллар курси кўтарилиши билан боғламоқда. 13 апрел ҳолатига кўрадолларнинг расмий курси 1023 сомонини ташкил қилади, ҳамда таҳлилчиларнинг фикрича, миллий валюта девальвацияси эҳтиёж маҳсулотларининг барча турлари нархининг кўтарилишига олиб келди.

«Меҳргон» бозорида сотувчилик қиладиган Мадинанинг Радио Озодига айтишича, сўнги бир неча ҳафтада етказиб берувчилар маҳсулотларни юқори нархларда таклиф қилмоқда ва шу сабабли маҳсулотларни қимматга сотишга мажбур бўлишмоқда. «Масалан, етказиб берувчилар бир килограмм макаронни 9 сомони 90 дирам, бир килограмм ловияни 14 сомонидан таклиф қилишмоқда. 500 сомони маош оладиган одамлар бу маҳсулотларни шу нархларда сотиб олишлари мумкинми?», – дейди сотувчи.

“Меҳригон” бозоридаги яна бир сотувчи Неъматулло Султоновнинг айтишича, етказиб берувчилардан картошкани 5 сомони 80 дирамдан сотиб олади ва шу нархда сотади, чунки бозор раҳбарияти шу нархдан қимматга сотишга рухсат бермайди. «Икки ҳафта мобайнида биз зарарига ишлаяпмиз. Аҳвол шу тариқа давом этадиган бўлса биз касодга учраймиз», – дейди савдогар.

Экспертларнинг фикрича, мамлакат бозорларидаги ҳозирги вазият ҳисобга олинган ҳолда раҳбарият ички ишлаб чиқаришни кўпайтириши ва импорт маҳсулотларига қарамлик даражасини камайтириши керак бўлади.

Расмийлар уюштирилаётганярмаркалар нархлар кўтарилишига йўл бермаслигини айтаётган бўлишига қарамай, таҳлилчилар агар вазият сақланиб қолса, чегаралар ёпиқлигича қолса, доллар курси юқорига кўтарилаверса у ҳолда нархлар ҳам ўсиб бораверишини айтмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ