Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 1349 кишига етди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, 16 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони расман 1349 нафарни ташкил қилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков «Ўзбекистон 24» телеканалида қилган чиқишида беморларнинг 325 нафари Тошкент шаҳрида даволанаётганини айтди.

Расмий маълумотда айтилишича, Вирусология илмий-текшириш институтида даволанаётган 100 бемордан тўрт нафарининг аҳволи оғир, бир беморнинг аҳволи нисбатан оғир, яна бир беморнинг аҳволи эса ўта оғир.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институтида даволанаётган 101 нафар бемордан икки нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 124 нафар бемордан олти нафарининг аҳволи оғирлиги айтилди.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг 107 нафари соғайди, тўрт нафари вафот этди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ