Нур-Султон ва Оқтовдаги тез ёрдам ходимлари тенг тўловлар берилишини талаб қилмоқда (видео)

15 апрел куни Оқтов ва Нур-Султондаги тез ёрдам ходимлари коронавирусга қарши курашда давлат тўловлари ҳаммага тенг берилишини талаб қилдилар.

Мамлакатда инфекцияни юқтирганлар сони ошиб бораётган бир вақтда тез ёрдам ходимлари «президент томонидан ваъда қилинган тўловлардан бебаҳра қолмоқдамиз» дея баёнот бердилар, ҳамда тез ёрдам ходимларига тенг миқдорда тўловлар берилишини талаб қилдилар.

Пойтахтдаги тиббиёт ходимларининг таъкидлашларича, карантин узайтирилганидан сўнг уларга короноавирусга қарши курашиш учун ўнта бригада ташкил қилиниши ва уларгагина қўшимча тўловлар берилишини айтишган. Бироқ зиммаларига қўшимча иш юклатилганини айтаётган фельдшерлар бунга рози бўлмаяпти. Уларнинг таъкидлашларича, айрим ҳолларда бир кунда 18 та қўнғироқ бўлади.

— Айтишдики президент фармони бўйича уч ойга экан. Мавсум чўққиси — уч ой. Вирус ҳозирча бор. Масалан, чақириқ бўйича борамиз, у ерда инсоннинг ҳарорати кўтарилган бўлади. Биз у коронавирусми ёки бошқами билмаймиз. Олиб кетамиз. Базага олиб келганимиздан сўнг ойдинлашади. Зотилжам дея олиб кетамиз, кейин коронавирус бўлиб чиқади, — деди Азаттиқ радиосига ўз исмини ошкор қилишни истамаган фельдшер.

Пойтахтдаги тез ёрдам станцияси директори Мурат Оразбаевнинг айтишича, бу масала бўйича ходимлар билан гаплашиб олган. «Март ойи учун белгиланган пуллар корхона ходимларига ўз вақтида берилди. Агар апрелда ўзгариш бўлса у ҳолда ходимларни хабардор қиламиз», — деди директор.

Мангистау вилоятининг Оқтов шаҳрида тез ёрдам ходимлари қўшимча тўловлар бўйича чиқиш қилдилар. Facebook’ка жойлаштирилган видеоёзувда улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига мурожаат қилишган. Тез ёрдам хизмати шифокори Алтинай Молдабекова раҳбариятдан хукумат фармойишига биноан коронавирус туфайли қўшимча тўлов берилиши керак бўлган иккинчи ва учинчи категорияли ходимлар нима учун бу рўйхатдан чиқарилганини сўради.

Мангистау вилояти ҳокими Серикбай Туримовнинг Азаттиққа хабар қилишича, президентнинг тегишли фармонига биноан минтақадаги 361 нафар тиббиёт ходими коронавирус эпидемияси туфайли биринчи мукофотни олди. Унинг сўзларига қараганда, маҳаллий бюджетдан тез ёрдам хизматининг хатар категориясига киритилмаган 631 нафар ходимига икки ойлик оклад миқдорида мукофот пули берилиши борасида қарор қабул қилинди.

30 март куни Қозоғистон ҳукумати вирусга қарши курашаётган соғлиқни сақлаш ходимларига қўшимча мукофот берилишини маълум қилди. Алоҳида гуруҳдаги тиббиёт ходимларига мукофот берилиши борасидаги қарор тиббиёт ходимларининг норозиликларига сабаб бўлди, улар ҳар куни беморлар билан ишлаётганларнинг ҳаммасига бир хил тўловлар тўланишини талаб қилмоқда.

Ўтган ҳафтада худди шу каби талабларни Оқтобе ва Қарағанда шифокорлари илгари сурган эди. Президент фармони учта хатар гуруҳига бўлинган тиббиёт ходимларига 212 минг тенгедан 850 минг тенгегача пул берилишини кўзда тутади.

Қозоғистонда коронавирусга 1 341 киши чалинган, улардан 240 нафари соғайиб кетди. 16 киши вафот этди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ