Депутатлар ҳукуматга хориждаги қирғизистонликларни зудликда олиб келишни топширди

Парламент депутатлари коронавирус пандемияси туфайли хорижий мамлакатларда қолиб кетган Қирғизистон фуқороларини қайтариш борасида хукумат етарлича чора кўрмаётганини таъкидлади.

15 апрел куни бўлиб ўтган мажлисда парламент аъзолари томонидан қабул қилинган қарорда вазирлар маҳкамасига фуқороларни қайтариш мақсадида транспорт йўлаклари ва чартер рейсларни ташкиллаштириш, шуниндек хорижда қолиб кетган фуқороларга ёрдам бериш мақсадида давлат бюджетидан маблағ ажратиш топширилди.

Бундан аввалроқ бош вазирнинг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов баёнот бериб, 4 371 нафар қирғизистонлик Россия, Беларус, Украина, Қозоғистон, Озарбайжон, Бирлашган Араб Амриликлари, Ҳиндистон, Миср, Мальдив, Малайзия, Индонезия, Покистон, Япония, Туркия, Греция, АҚШ, Европа ва бошқа мамлакатлардан Қирғизистонга қайтиш ниятида эканликларини маълум қилган эди.

Бороновнинг маълум қилишича, 2 февралдан шу кунга қадар 35 та чартер рейси ташкиллаштирилди, ҳамда дунёнинг турли мамлакатларидан Қирғизистонга 6 мингдан ортиқ фуқоро олиб келинди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ