Ўшда спиртли ичимликларни сотиш таъқиқланди

Ўш шаҳри, Новқат ва Қорасув туманлари коменданти Малик Нурдинов дўкон сотувчиларига спиртли ичимликлар сотмасликни буюрди.

Нурдиновнинг таъкидлашича, спиртли ичимликлар муаммоси аввал ҳам жамиятда бўлган. Фавқулотда холат, коментдантлик соати жорий этилиши билан бу нарса яна алоҳида назоратни талаб қилади.

“Ҳозир роҳатланиб, айланиб юриш пайти эмас. Аммо баъзилар спиртли ичимликлар ичади, иккинчи ва учинчи шишани олгани боради. Шу тариқа одам комендатлик соати қоидаларини бузади, ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари билан назолашади ва баъзилар мошина хайдаб, бахтсиз ҳодисага учрайди. Биз фуқароларнинг хавфсизлиги учун спиртли ичимликларни таъқиқладик.  Дўкон сотувчилари 15 кун мобайнида сотманглар. Агар сотиш тўхтатилмаса, налог, махаллий ва ҳуқуқ тартибот идоралари тегишли чораларни кўради” дейди комендант Малик Нурдинов.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ