Шайх Алоуддин Мансур вафот этди

Қуръони Каримни ўзбекчага таржима қилган Қорасувлик Шайх Алоуддин Мансур вафот этди. Бу ҳақда «Узпресс»га шайхнинг шогирди Рахимжон Нишонов маълум қилди. Шайх Алоуддин Мансур, таниқли ўзбек уламоларидан. У 1952 йилда Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида туғилган бўлиб, замонасининг атоқли олимларидан таҳсил олиб, илмини камолга етказган. Олим Қуръони Карим маъноларининг ўзбекча изоҳли таржимасини тайёрлашдек улкан вазифани шараф билан адо этди ҳамда…

Батафсил...

Интернет ва дин: Интернетдаги диний маълумотлар учун шахсий “фильтр” керак

Коронавирус дунёнинг турли нуқталарида, жумладан Қирғизистонда ҳам ўз таъсирини кўрсатишда давом этмоқда. Ҳусусан диний ҳаётга ҳам. Саудия Арабистони замонавий тарихда илк бор Маккани четдан келувчи зиёратчилар учун ёпди. Мамлакатларда, хусусан Қирғизистонда ҳайит намозлари жамоат бўлиб ўқилмади. Бир қанча вақт масжидларнинг эшигига қулф солинди. Лекин, азонлар овози тинмаганини ҳам айтиб ўтай… Жамоат намозларига изн берилганда эса аввалда сафларнинг жипслаштиришга даъват қилиб…

Батафсил...

Умра зиёратига 4-октябрдан рухсат берилади (талаблар)

 2020-йилнинг 4-октябридан Саудия Арабистони Қироллиги аҳолиси учун Умра зиёратига рухсат берилади. Бу ҳақда Қирғизистон муфтиятининг матбуот котиби Мақсат Атабаев Саудия Арабистони янгиликлар агентлигига асосланиб, «Марал»га хабар берди. 4 октябрдан бошлаб Умра ва Ал-Ҳарам масжидига бориш учун чекловлар аста-секин бекор қилинади. Чекловлар бутун дунё бўйлаб COVID-19 тарқалишининг олдини олиш учун жорий этилган. Умра ибодатини адо этиш ва муқаддас Ал-Ҳарам масжидида намоз…

Батафсил...

Жалолобод вилояти қозиятига 6.552 нусхада Қуръон Карим китоби берилди

15 сентябрь куни Жалолобод вилояти мусулмонлар қозиятига Қирғизистон мусулмонлари диний идораси томонидан юборилган 6552 дона Қуръони Карим китоби топширилди. Қуръон Карим китоблари вилоят ҳудудидаги ҳар бир масжид ва диний мактабларга 8 нусхадан тарқатилади. Қуръон китоблари Жалолобод шаҳрига 248 нусха, Сузоқ туманига 1776 нусха, Бозорқўрғон туманига 960 нусха ва Новкен туманида 656 нусхаси тарқатилди. Шунингдек вилоятнинг бошқа ҳудудларига ҳам тўлиқ тарқатилиши…

Батафсил...

Ўзган туманида икки қаватли Хатибиёт биноси қурилмоқда

Ўш вилояти Ўзган тумани марказий масжидининг жанубий қисмида янги замонавий диний бино (хатибиёт) қурилмоқда. Унинг қурилиш жараёни билан қози Самидин қори Атабаев ва қозият вакиллари танишиб чиқди. Хатибиёт 2 қаватли 7 хонадан иборат. Унинг олдида қўшимча икки қаватли диний ўқув маркази бунёд этилмоқда. “Биз аввалига қозият биноларини қурдик, энди эса хатибиётларни қуришни бошладик. Бир неча кун олдин биз Аравон туманидаги…

Батафсил...

Қирғизистон мусулмонлари диний идорасига 34 минг дона Қуръон китоби келди

Бугун, 11 сентябр куни Саудия Арабистони Қироллигининг Мадина шаҳридан саҳоватли инсонлар номидан Қирғизистон мусулмонлари диний идорасига 16 тонна Қуръон келди. Ушбу китоблар муфтиятнинг 9 маҳкамасига тарқатилади. Қуръоннинг умумий сони 34000 нусхани ташкил этади. Китоблар диний мактабларга ва мамлакатдаги ҳар бир масжидга тарқатилади. Қирғизистонга Қуръон олиб келгани учун Муфтий Мақсатбек Тўқтўмушев бир қатор давлат идоралари ва ватандошларга муфтият номидан миннатдорчилик билдирди.…

Батафсил...

Аравонда икки қаватли хатибиёт қурилмоқда

Ўш вилояти Аравон тумани марказий масжиди олдида янги диний бино (хатибиёт) қурилмоқда. Қурилиш ишлари фаолияти билан вилоят қозиси Самидин қори Атабаев қозият ходимлари ва туманнинг бош имом-хатиблари билан биргаликда танишиб чиқдилар. Хатибиёт 2 қаватли 6 хонадан иборат. Шунингдек, 1 та катта ертўласи ҳам мавжуд. Ушбу ташаббусни Аравон тумани бош имом хатиби Алибек ҳожи Жусупов кўтарган ва бугунги кунда қурилиш ишлари…

Батафсил...

Ўш шаҳридаги «Хувайдо» масжидининг бош имомига автомобиль совға қилинди

Бугун, 7 сентябр куни Ўш шаҳрининг мусулмонлари қозиси Убайдулла Сарибаевнинг ташаббуси билан «Ҳувайда» жоме ъмасжиди бош имом-хатиби Баҳром қори Абдуллажановга маҳаллий ҳомий томонидан совға сифатида «Матиз» автомашинаси топширилди. Бундай машина Баҳром қорининг дин учун кўп йиллар давомида ишлаганлиги ва бир қатор шогирдлар тайёрлаб келганлиги учун берилган. Шуни таъкидлаш керакки, Баҳрам қори Абдуллажонов Қуръонни (Ҳофиз) ёд олган ва 11 йил давомида…

Батафсил...

Мисрда ҳам масжидларда жума намози ўқилишига рухсат берилди

Мисрдаги катта масжидларда жума намози ўқилишига рухсат берилди, лекин, тожливирусдан сақланиш учун ўрнатилган қатъий эҳтиёт чоралари сақланиб қолади, дея хабар берди маҳаллий Ал-Аҳрам ахборот агентлиги. Мисрда пандемия шароитида жума кунги жамоат намозини ташкил қилиш учун тайёргарлик кўрилиб, мамлакатдаги масжидларни дезинфекция қилиш ишлари амалга оширилди. Бош Вазир Мустафо Мадбулийнинг айтишича, жума намозидаги маърузанинг вақти 10 дақиқагача қисқартирилган. Ҳукумат томонидан жорий қилинган…

Батафсил...

Қирғизистонда Жума намозига рухсат берилди

Масжидларда жума намозини ўқишга рухсат берилди. Шу муносабат билан Қирғизистон мусулмонлари диний идораси масжидларда янги қоидалар ҳақида маълумот эълон қилди: Талаблар: – Беш вақт намоз ва жума намозига келган фуқаролардан юзқоп кийиш талаб қилинади. – Масжид атрофида дезинфексия ишларини олиб бориш ва фуқароларнинг тана ҳароратини текшириш талаб қилинади. – Масжидда одамлар орасида 1,5 метрлик масофани сақлаш керак. – Намозхонларга қўл…

Батафсил...

Муфтият жума намозини ўқишга рухсат сўрамоқда

Дин ишлари бўйича давлат комиссияси тожливирусга қарши Республика тезкор штабига мурожаат қилиб, фуқаролар Жума намозини ўқишга рухсат сўраб мурожаат қилишаётганини айтди. Бу ҳақда 22-август куни штаб йиғилишида маълум қилинди. Унга кўра, Мусулмонлар диний бошқармаси диний муассасаларидаги санитария талабларининг бажарилишини назорат қилиш жавобгарлигини ўзи олмоқда. Бош штабга кўра, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Алмазбек Баатирбеков Соғлиқни сақлаш вазирлигига Дин ишлари бўйича давлат…

Батафсил...

2020-йилнинг энг яхши 10 битирувчисининг 3 нафари ҳижобли қизлар

Ислом қоидаларига кўра ҳижоб кийган қизлар ҳақида жамиятда турли хил стереотиплар мавжуд. Диндор қизлар билимсиз ва мақсадлари йўқ деб ўйлайдиган одамлар кўп. Бироқ, сўнгги йилларда бундай нотўғри тушунчалар сони озаймоқда. ⠀ Ислом динида илм олиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёл учун фарз бўлиб ҳисобланади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) га ваҳий қилинган биринчи оят «Ўқи!» деган сўздан бошланади. ⠀…

Батафсил...

78 ёшли имом никоҳ ёши тўғрисидаги қонунни бузганлиги учун судланди

Жалолобод вилоятининг Тош-Кўмир шаҳрида 78 ёшли имом ва 26 ёшли шахс никоҳ ёшига оид қонунни бузганликда айбланиб суд қилинди. Бу ҳақда суд қарорида айтилади. Тергов натижасига кўра, 2019-йилнинг 13-июнь куни 26 ёшли эркак ўсмир қизга уйланиш учун маҳаллий имомга боришган. Ўша вақтда қизнинг онаси Бишкекда бўлган. Имомнинг сўзларига кўра, у қизнинг никоҳдан ўтиш учун жуда ёшлигини билмаган. Йигит паспортини кўрсатмаган…

Батафсил...

Хоҳловчилар ҳаж учун тўланган пулини қайтариб олиши мумкин

2020 йили Саудия Арабистонига ҳаж сафарига бориш учун рухсат олган фуқаролар ўз ихтиёри билан пулларини қайтариб олишлари мумкин. Ушбу маълумот бугун, 5-август куни Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси томонидан эълон қилинди. Тўловни олган фуқаролар, ҳажни ташкил этиш бўйича комиссия қарори билан рўйхатдан ўчирилади. Бу йил Қирғизистонга Ҳаж амалини бажариш учун 6110 ўрин ажратилган эди. Аммо, тожливирус туфайли Ҳаж зиёратига бирон бир…

Батафсил...

Жалолободда Жума намози 1-сентябргача ўқилмайди

Жалолободда тожливирус эпидемияси сабабли чекловлар узайтирилди. Ушбу қарор 4-август куни касалликнинг олдини олиш бўйича тезкор штаб йиғилишида қабул қилинди. 1 сентябрга қадар масжидларда жума намозларини ўқиш тақиқланди. «Жалолободда фавқулодда ҳолат тартиби бекор қилингандан сўнг, ресторанлар, тунги клублар ва кафеларнинг иш вақти соат 20:00 гача чекланди. Бироқ, озиқ-овқат етказиб бериш хизматлари тунда ҳам ишлашни давом эттиради. Штабнинг аввалги йиғилишларида 1-августгача масжидларда…

Батафсил...

Каъбатуллоҳ ва Мадинадаги Масжидул Набавийни ҳар куни 10 мартагача дезинфекция қилишмоқда

Бу йилги ҳаж мавсумида ҳожилар орасида тожливирус тарқалмаслиги учун эҳтиёт чораси сифатида Каъбатуллоҳ ҳудуди ҳар куни дезинфекция қилинмоқда. Тозалаш ишларига кунига 54 минг литр дезинфекцияловчи моддалар ишлатилмоқда. Маккадаги Каъбатуллоҳ ва Мадинадаги Масжидул Набавий бош маъмуриятининг маълум қилишича, Ҳаж мавсуми давомида ушбу муқаддас жойни тозалаш ишлари 3500 киши томонидан амалга оширилди. Тозаловчилар Каъбанинг ички ва ташқи майдонларини ҳар куни 10 мартагача…

Батафсил...

Бишкек шаҳар қозияти 200 оилага гўшт тарқатди

Бишкек шаҳри мусулмонлари қозияти саҳоватли инсонлар билан биргаликда 31 июль куни шаҳар марказий масжидида «Қурбонлик» тадбирини ўтказди. Тадбир давомида шаҳардаги 200 эҳтиёжманд оилага 600 кг гўшт тарқатилди. Бишкек шаҳар қозисининг вазифасини бажарувчи Эрназар ҳожи Асатов гўшт олишга келган фуқароларга мурожаат қилиб, уларни Қурбон ҳайити билан табриклади ва Қирғизистон халқига дуо қилди. «Қурбон ҳайитида инсоннинг энг яхши амаллардан бири бу қурбонлик…

Батафсил...
1 … 4 5 6 7 8 9