Жалолобод вилояти қозиятига 6.552 нусхада Қуръон Карим китоби берилди

15 сентябрь куни Жалолобод вилояти мусулмонлар қозиятига Қирғизистон мусулмонлари диний идораси томонидан юборилган 6552 дона Қуръони Карим китоби топширилди.

Қуръон Карим китоблари вилоят ҳудудидаги ҳар бир масжид ва диний мактабларга 8 нусхадан тарқатилади.

Қуръон китоблари Жалолобод шаҳрига 248 нусха, Сузоқ туманига 1776 нусха, Бозорқўрғон туманига 960 нусха ва Новкен туманида 656 нусхаси тарқатилди. Шунингдек вилоятнинг бошқа ҳудудларига ҳам тўлиқ тарқатилиши айтилмоқда.

«Биз муфтиётдан келган ушбу омонатни албатта тегишли жойларга етказиб берамиз. Ишончим комилки, ушбу китоблар халқимиз ва ўспиринларимизнинг Қуръон ўқиш бўйича саводхонлигини оширишда ёрдам беради «, деди вилоят қозиси.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ