Қирғизистонда яқин орада масжидлар эшиги очилиши мумкин

Республика тезкор штабининг бугунги йиғилишида Масжидларнинг очилиши муҳокама қилинди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишда Дин ишлари бўйича давлат комиссияси раҳбари фуқаролардан масжидларни қайта фаоллаштириш юзасидан кўплаб илтимослар олинганлигини айтди. Шунингдек, у муфтият диний муассасаларда ўрнатилган санитария меъёрларига қатъий риоя қилиниши учун жавобгарликни олишга тайёрлигини таъкидлади.

 Муҳокамадан сўнг Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Алмазбек Батирбеков Соғлиқни сақлаш вазирлигига Дин ишлари бўйича давлат комиссияси ва муфтий билан имкон қадар тезроқ тегишли санитария хавфсизлиги алгоритмини ишлаб чиқишни топширган. Ундан кейин алгоритмда тасдиқланган санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинишини ҳисобга олган ҳолда масжидлар очилишига рухсат бериш масаласи кўриб чиқилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ