Шайх Алоуддин Мансур вафот этди

Қуръони Каримни ўзбекчага таржима қилган Қорасувлик Шайх Алоуддин Мансур вафот этди. Бу ҳақда «Узпресс»га шайхнинг шогирди Рахимжон Нишонов маълум қилди.

Шайх Алоуддин Мансур, таниқли ўзбек уламоларидан. У 1952 йилда Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида туғилган бўлиб, замонасининг атоқли олимларидан таҳсил олиб, илмини камолга етказган.

Олим Қуръони Карим маъноларининг ўзбекча изоҳли таржимасини тайёрлашдек улкан вазифани шараф билан адо этди ҳамда унинг таржимаси Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари бошқармаси ўтказган танловда энг яхши деб топилди. Китоб 1991-1993 йилларда аввал «Шарқ юлдузи» журналида, кейин Ғафур Ғулом ва «Чўлпон» нашриётларида бир миллион нусхада босилди. Шундан кейин шайх Алоуддин Мансур 2000 йилда Қорасув шаҳрида «Қуръони каримни ўрганиш илмий маркази»ни ташкил этиб, Қуръони карим маъноларининг рус, туркман, қозоқ ва қирғиз тилларига таржима қилинди. 

Шайхнинг «Имом Аъзам буюк имомимиз» номли асари ҳам нашр этилган эди.

Шайх Алоуддин Мансурни Аллоҳ раҳмат қилсин, қилган хизматлари учун улуғ ажрлар билан сийлаб, саҳв-у хатоларини мағфират қилсин. Яқинлари ва қариндош-уруғларига сабри жамил тилаймиз.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ