Жалолободда Жума намози 1-сентябргача ўқилмайди

Жалолободда тожливирус эпидемияси сабабли чекловлар узайтирилди. Ушбу қарор 4-август куни касалликнинг олдини олиш бўйича тезкор штаб йиғилишида қабул қилинди.

1 сентябрга қадар масжидларда жума намозларини ўқиш тақиқланди.

«Жалолободда фавқулодда ҳолат тартиби бекор қилингандан сўнг, ресторанлар, тунги клублар ва кафеларнинг иш вақти соат 20:00 гача чекланди. Бироқ, озиқ-овқат етказиб бериш хизматлари тунда ҳам ишлашни давом эттиради.

Штабнинг аввалги йиғилишларида 1-августгача масжидларда жума намозини жамоат бўлиб ўқишни тақиқлаш қарори қабул қилинган. Бугундан бошлаб ушбу чеклов 1 сентябргача узайтирилди «, – деди Жалолобод шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Азамат Жээнбеков.

Жалолободда 84 та умумий овқатланувчи жой бор.

Шаҳарда жами 30 масжид бўлса, улардан 11 тасида жума намози ўқилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ