Аравонда икки қаватли хатибиёт қурилмоқда

Ўш вилояти Аравон тумани марказий масжиди олдида янги диний бино (хатибиёт) қурилмоқда. Қурилиш ишлари фаолияти билан вилоят қозиси Самидин қори Атабаев қозият ходимлари ва туманнинг бош имом-хатиблари билан биргаликда танишиб чиқдилар.

Хатибиёт 2 қаватли 6 хонадан иборат. Шунингдек, 1 та катта ертўласи ҳам мавжуд.

Ушбу ташаббусни Аравон тумани бош имом хатиби Алибек ҳожи Жусупов кўтарган ва бугунги кунда қурилиш ишлари қизғин давом этмоқда.

“Илгари Аравон туманида расмий Хатибиёт биноси мавжуд эмас эди. Улар турли хил ижарага олинган биноларда ишлашган. Энди икки қаватли диний бино қуриб битказилиши арафасида бўлмоқда. Барчани янги диний муассаса билан табриклайман «, – дейди вилоят қозиси Самидин қори Атабаев.

Бино саҳоватли инсонлар кўмагида қурилмоқда .

“Туманимизда биринчи марта диний идора қурилаяпти. Уни қуриш осон бўлмади. Сахий инсонлар кўмаги билан бинони қуриб битказиш арафасидамиз. Аллоҳ Таоло ҳар жиҳатдан ўз ҳиссасини қўшган фуқароларни ўзининг савобларидан маҳрум қилмасин », – деди Алибек ҳожи Жусупов.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ