Қирғизистон тарихида биринчи марта ўзининг сунъий йўлдошини космосга учиришга тайёргарлик кўрмоқда. Аппаратни 1 октябрь куни АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган майдончадан Ер орбитасига чиқариш режалаштирилган. Бу ҳақда «Sputnik Кыргызстан» хабар берди. Марказий Осиёнинг ушбу мамлакатида яратилган биринчи сунъий йўлдошни республика Ҳукумат раиси ўринбосари — Сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазири Эрлист Акунбеков тақдим қилди. Унинг сўзларига кўра, космосдан…
Батафсил...Oy: Sentabr 2026
Террорчиларни қўллаб-қувватлашда айбланаётган ўзбекистонлик ўн йил қидирувдан сўнг АҚШга экстрадиция қилинди
Ўзбекистон фуқароси ва АҚШнинг натурализация қилинган фуқароси Давуд Ансарий, шунингдек, «Козимжон Ғафуров» ва «Козим» номлари билан танилган шахс, ўн йил давомида қидирувда бўлганидан сўнг Тбилиси шаҳридан АҚШга экстрадиция қилинган. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги хабар берди. 41 ёшли Ансарий 2026 йил август ойида Грузияда қўлга олинган, 23 сентябрь куни эса Куинсдаги Жон Кеннеди номидаги аэропортга олиб келинган. У ерда уни…
Батафсил...Германиядаги сиёсий ўзгаришлар муҳожирлар учун қандай аҳамиятга эга?
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг сиёсий мавқеи тобора заифлашмоқда. Унинг машҳурлик рейтинги 13 фоизга тушиб, Германия канцлерлари орасидаги энг паст кўрсаткичга айланди. Мерц ҳокимият тепасига келганига 16 ой бўлган бўлса-да, унинг Христиан-демократик иттифоқи (CDU) сўнгги учта минтақавий сайловда жиддий мағлубиятларга учради. Якшанба куни Мекленбург – Олдинги Померанияда бўлиб ўтган сайловларда CDU партияси ҳатто 5 фоизлик тўсиқдан ҳам ўта олмади. Берлин депутатлар…
Батафсил...Қозоғистонда Каспий денгизида ҳалок бўлган ҳарбийлар хотирасига 25 сентябрь мотам куни деб эълон қилинди
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 25 сентябрни Каспий денгизида ҳалок бўлган ҳарбийлар хотирасига умуммиллий мотам куни деб эълон қилди. Давлат раҳбарининг тегишли фармойишини Оқўрда эълон қилди. Аввалроқ Тўқаев ҳарбий хизматчиларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирганди ва ҳукумат комиссиясига уларнинг оилаларига ёрдам кўрсатиш учун барча зарур чораларни кўришни топширганди. Ҳодиса 24 сентябрь куни Каспий денгизининг Қозоғистон секторида ҳарбий-денгиз кучларининг «Хазар қорғаны-2026»…
Батафсил...«Тиранлар қисматини қайтармайди». Ўзбекистоннинг бош муҳолифатчиси Шавкат Мирзиёевга ишонади
Узоқ йиллардан буён муҳожирликда яшаётган ўзбек муҳолифатчиси Муҳаммад Солиҳдан навбатдаги интервьюни олди. Сиёсатчи мамлакатнинг янги президенти сўзлари ва саъй-ҳаракатлари қўллаб-қувватлайди, ўзини “ғаламисларнинг асл душмани” деб билади ва бугунги Ўзбекистон ҳукумати “инсонларни зулматдан халос этувчи” ҳақиқий реформаларни бошласа, у ҳолда у ҳокимят учун курашмаслигини айтди. * * * – Мамлакатнинг энг қудратли тизими бўлмиш – Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Рустам Иноятов…
Батафсил...Литва хавфсизлик таҳдидлари сабаб Марказий Осиё мамлакатларидаги виза марказларини ёпди
Литва ҳукумати Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон, шунингдек, Босния ва Герцеговинадаги виза марказларини ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда 23 сентябрь куни Литва Ички ишлар вазири Мартинас Кателинас (Martynas Katelynas) хабар берди. Кателинас Facebookдаги саҳифасида ташқи хизмат кўрсатиш бўлинмалари деб аталган виза марказлари хорижликлар ва Литва муассасалари ўртасида воситачи вазифасини бажарган. Уларда Литвада яшаш учун рухсатнома олиш бўйича аризалар қабул қилинган ва…
Батафсил...Шайназаров: Жамият ҳозирча сайловларда электрон овоз беришга тайёр эмас
Қирғизистон жамияти ҳозирча сайловларда электрон овоз беришга тайёр эмас. Бу ҳақда республика Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси Тинчтиқ Шайназаров Жогорку Кенеш (парламент) йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради 24.kg. Баёнот депутат Махабат Мавлянова мамлакатда ҳалол ва адолатли сайловлар ўтказиш учун шароит яратилгани, бироқ жараённи такомиллаштириш зарурлиги ҳақида билдирган фикрларга жавоб тариқасида янгради. У электрон овоз бериш тизимига ўтишга интилиш кераклигини…
Батафсил...Садир Жапаров БМТда Трампга ННТларни молиялаштиришни тўхтатгани учун миннатдорчилик билдирди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 22 сентябрь куни Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясида сўзга чиқиб, АҚШ президенти Дональд Трампга бутун дунё бўйлаб нодавлат нотижорат ташкилотларини (ННТ) молиялаштиришни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилгани учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди. «Натижада ННТларнинг ривожланаётган давлатларнинг ички ишлари ва сиёсатига аралашуви амалда тўхтади. Трампнинг қарорлари давлатлар суверенитетини мустаҳкамлаш ва уларнинг…
Батафсил...Садир Жапаров Юта штатининг Олимпиада курортига ташриф буюрди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 19 сентябрь куни АҚШга иш сафари доирасида Солт-Лейк-Сити шаҳри яқинида жойлашган Юта штатининг Олимпиада боғига (Utah Olympic Park) ташриф буюрди. Ташриф давомида давлат раҳбари 2034 йилги Қишки Олимпиада ўйинларини ташкил этиш қўмитаси раиси Фрейзер Баллок билан учрашди. Учрашувда штатда спорт инфратузилмасини ривожлантириш, 2002 йилда ўтказилган Олимпиада меросидан фойдаланиш, шунингдек, 2034 йилги Олимпиада ўйинларига тайёргарлик режалари билан…
Батафсил...Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида XIV асрга мансуб Ғазнавийлар тарихига оид қўлёзма тақдим этилди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида Ғазнавийлар сулоласи тарихига бағишланган «Таржимаи Яминий» қўлёзмаси тақдим этилди. Марказ матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур нусха 1311 йилда, асарнинг форс тилига таржима қилинганидан тахминан бир аср ўтгач кўчирилган. «Таржимаи Яминий» — араб тарихчиси Абу Наср Муҳаммад ибн Абдулжаббор ал-Утбий томонидан араб тилида ёзилган «Тарихи Яминий» асарининг форс тилига таржимасидир. Таржимани Носиҳ ибн Зафар ал-Журбадконий 1206–1207…
Батафсил...Бишкекдаги кафеларда чекиш қоидаларини бузганларга 110 минг сомдан ортиқ жарима солинди
Бишкек шаҳрида кафе ва ресторанларда ўтказилган рейд давомида чекиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик бўйича 20дан ортиқ баённома тузилди. Жарималарнинг умумий миқдори 110 минг сомдан ошди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди. Милиция «Саксаул», «Пинта», «Ориентал», «Ночной Баку», «40 на 40» ва «Империя пиццы» кафе ва ресторанларини текширди. Ходимлар электрон сигареталардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратди. Баённомалар Ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги…
Батафсил...Қирғизистонда хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатдан ўтказишнинг янги қоидалари жорий этилди
Қирғизистон ҳукумати хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини ўзгартирди. Бу ҳақда 24.Kg «Қизмат» давлат муассасаси матбуот хизматига таяниб хабар берди. Ҳукуматнинг №600-сон қарори билан тасдиқланган янги тартиб рўйхатдан ўтказиш жараёнларини тартибга солиш, ҳужжатлар ва бўлиш манзилларига қўйиладиган талабларни аниқлаштириш, шунингдек, хорижий фуқароларнинг турли тоифалари учун ягона қоидаларни белгилашга қаратилган. Рўйхатдан ўтказиш мамлакатга кириб келгандан сўнг ва рўйхатдан…
Батафсил...Қирғизистон футбол терма жамоаси Осиё ўйинларининг плей-офф босқичига чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди
Қирғизистоннинг олимпия футбол терма жамоаси Япония терма жамоасига 0:7 ҳисобида йирик мағлубиятга учради ва Осиё ўйинларининг чорак финалига чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди. Гуруҳ босқичининг иккинчи тури доирасидаги учрашув 20 сентябрь куни Япониянинг Айти префектурасидаги «Тойота» стадионида бўлиб ўтди. Биринчи бўлимда японлар учта гол урди. 28-дақиқада Юмэки Ёкояма ҳисобни очди, кейин Шуто Нагано ва жамоа сардори Юто Озекидан голлар бўлди. Танаффусдан…
Батафсил...Ўшда савдогарлар гўшт нархидан норози
Ўш шаҳрида 60га яқин гўшт сотувчи савдогар шаҳар ҳокимлиги биноси олдига йиғилди. Улар ҳукумат томонидан белгиланган 770 сомлик нарх арзон эканини айтиб, мол гўштини 850 сомдан сотишга рухсат беришни талаб қилмоқда. Ўтган ҳафтада ҳукумат мамлакат бўйича гўшт нархларини белгилаган эди. Унга кўра, суякли мол гўшти 770 сомдан ошмаган нархда сотилиши керак. Бундай нарх минтақадаги гўшт сотувчи савдогарларнинг норозилигига сабаб бўлди.
Батафсил...Жалолобод вилоятида икки нафар мактаб ўқувчиси вафот этди
Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида икки кун ичида икки нафар мактаб ўқувчиси вафот этди. Марҳумларнинг яқинлари улар калтакланиш оқибатида ҳалок бўлганини айтмоқда. 17 сентябрь куни Сузоқ тумани Жиғоч-Қўрғон қишлоғидаги мактаблардан бирида 10-синф ўқувчиси Муратаали Жороев вафот этган. Эртаси куни, 18 сентябрда Чотқол туманида 14 ёшли Дастан Рахманқулов вафот этди. Яқинларининг айтишича, у ҳам мактабдаги калтаклаш оқибатида ҳалок бўлган.
Батафсил...«Формангни еч». Camry ҳайдовчиси патрул ходими билан муштлашмоқчи бўлди
Бишкек шаҳрида Toyota Camry автомобили ҳайдовчиси тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортди ва милиция ходимини муштлашувга чақирди. Бу ҳақда Милиция патрул хизмати бошқармаси хабар берди. Автомобил 21 сентябрь куни соат тахминан 08:00да тўхтатилган. Патруль хизмати бошқармаси маълумотларига кўра, текширув вақтида ҳайдовчи тажовузкор хулқ-атвор кўрсатган, ҳақоратли сўзлар ишлатган ва жанжал чиқаришга уринган. Эркакка мастлик ҳолатини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтиш таклиф қилинган,…
Батафсил...Президентга таъзим
Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди. Сиз 70 ёшли актриса ва хонанда Саламат Садиқованинг давлат мукофоти — «Қирғиз Республикаси фахри» унвонини Президент Садир Жапаров қўлидан қабул қилиб олганига оид лавҳаларни кўрдингизми? Маросим пайтида санъаткор давлат раҳбарига чуқур таъзим қилди. Шундан сўнг мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди.…
Батафсил...Қирғизистон «Золотая Корона»ни электрон пуллар реестридан чиқарди: пул ўтказмалари билан нима бўлмоқда?
Қирғизистон Россия операторининг аризаси асосида «Золотая Корона»ни халқаро электрон пул тизимлари реестридан чиқарди, аммо уни халқаро пул ўтказмалари операторлари реестридан чиқармади. Айни пайтда Қирғизистонда пул ўтказмалари тизими фаолияти тақиқланмаган. Қирғизистон Миллий банки 17 сентябрь куни Россиянинг «Золотая Корона» тизимини халқаро электрон пул тизими сифатида рўйхатдан ўтказишни бекор қилди. Расмий жиҳатдан, қарор тизим операторининг — Россиянинг ҳисоб-китоблар бўйича нобанк кредит ташкилоти…
Батафсил...Президент дарсликлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун қўшимча 7 миллиард сом ажратди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров мактаб дарсликлари тақчиллигини тўлиқ бартараф этиш учун қўшимча равишда 7 миллиард сом (80 миллион доллар) миқдорида маблағ ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда 18 сентябрь куни давлат раҳбари матбуот котиби Асқат Алагозов хабар берди. Президентнинг аралашувига мактабларда дарсликлар етишмаслиги ва уларнинг бозорларда ноқонуний сотилиши билан боғлиқ жамоатчилик ўртасида катта можаро келиб чиққани сабаб бўлди. 16 сентябрь куни…
Батафсил...Қирғизистон ФВВ собиқ раҳбари лавозим ваколатларини суиистеъмол қилганликда гумонланиб қўлга олинди
Қирғизистонда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг собиқ вазири Бообек Ажикеев қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таянган ҳолда 24.kg нашри хабар берди. Ажикеев «Байтик» метеостанцияси ҳудудида бино қурилиши жараёнида мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганликда гумонланмоқда. Ҳарбий прокуратура аниқлашича, Ала-Арча дарёсидан беш метр масофада — қурилиш қатъиян тақиқланган сувни муҳофаза қилиш ҳудудида — хизмат-маиший мақсадларга мўлжалланган объект қурилган. Аниқланишича, қурилиш ишларини…
Батафсил...