Хоҳловчилар ҳаж учун тўланган пулини қайтариб олиши мумкин

2020 йили Саудия Арабистонига ҳаж сафарига бориш учун рухсат олган фуқаролар ўз ихтиёри билан пулларини қайтариб олишлари мумкин. Ушбу маълумот бугун, 5-август куни Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси томонидан эълон қилинди.

Тўловни олган фуқаролар, ҳажни ташкил этиш бўйича комиссия қарори билан рўйхатдан ўчирилади.

Бу йил Қирғизистонга Ҳаж амалини бажариш учун 6110 ўрин ажратилган эди. Аммо, тожливирус туфайли Ҳаж зиёратига бирон бир чет эллик зиёратчилар бормаган. Ҳаж амалини фақатгина Саудия Арабистонида яшовчиларгина бажаришига рухсат берилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ