Қирғизистонда Жума намозига рухсат берилди

Масжидларда жума намозини ўқишга рухсат берилди. Шу муносабат билан Қирғизистон мусулмонлари диний идораси масжидларда янги қоидалар ҳақида маълумот эълон қилди:

Талаблар:

– Беш вақт намоз ва жума намозига келган фуқаролардан юзқоп кийиш талаб қилинади.

– Масжид атрофида дезинфексия ишларини олиб бориш ва фуқароларнинг тана ҳароратини текшириш талаб қилинади.

– Масжидда одамлар орасида 1,5 метрлик масофани сақлаш керак.

– Намозхонларга қўл бериб қучоқлаш тақиқланади.

– Уйда таҳорат олиш ва уйда суннат намозларини ўқиш керак бўлади.

– Масжидга ёш болалар, қариялар ва касаллар ва иситмаси бор одамларнинг кирмаслиги вақтинчалик талаб қилинади.

– Масжидга келган намозхонларга узоқ вақт турмаслик ва 15-20 дақиқа ичида чиқиб кетиш тавсия этилади.

– соат 13: 15да юқоридаги талабларни тушунтириш, бирдамликка, ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликка чақириш ишларини олиб бориш.

– Жамоат намозини масжид ҳовлисида очиқ ҳавода ўқиш тавсия этилади.

– Ҳар бир намозхон масжидга келганида жойнамозни олиб келиш тавсия этилади.

Муфтият барча намозхонларни беш вақт намоз ва жума намозига боришда юқоридаги талабларга риоя қилишга чақиради.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ