Қирғизистон муфтийси Мақсатбек Тўқтўмушев Ўш вилоятига расмий ташриф буюради

Қирғизистон мусулмонлари муфтийси Максатбек Токтомушев  25 август куни Ўш вилоятига расмий ташриф буюради. Ташриф давомида муфтий Боткен, Ўш, Жалол-Обод ва Ўш дин ҳодимлари билан учрашиб, шу кунгача қилинган ишлар билан танишади. Бундан ташқари, муфтий Ўш вилоят қозичтининг мадрасаларида очилган кундузги касалхоналарга ташриф буюради.

Муфтий Мақсатбек Токтомушев Ўш вилоятига ташрифи чоғида:

– Тожливирус (COVID-19) касаллигининг олдини олишда масжидлар, диний мактаблар ва намозхоналарнинг санитария тадбирларига риоя қилиш.

 – Имомлар ва диний мактаб ходимларининг маъсулияти

– Никоҳ қайдномасини юритиш

– Оила институтини мустаҳкамлаш ва оиладаги зўравонликка барҳам бериш, талоқ масаласи

– Дин ҳодимларнинг жавобгарлигини кучайтириш

– Миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш

– Дин ҳодимларининг исрофгарчиликларнинг олдини олишдаги ҳаракатлари

– Ёшларни тарбиялаш ва уларни турли хил диний оқимлардан узоқлаштириш бўйича қилинган ишлар тўғрисидаги ҳисоботни тинглаб, муаммоли масалалар бўйича тушунтириш ишларини олиб боришни вилоят ва шаҳар қозиларига, туман имомларига топширади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ