2020-йилнинг энг яхши 10 битирувчисининг 3 нафари ҳижобли қизлар

Ислом қоидаларига кўра ҳижоб кийган қизлар ҳақида жамиятда турли хил стереотиплар мавжуд. Диндор қизлар билимсиз ва мақсадлари йўқ деб ўйлайдиган одамлар кўп. Бироқ, сўнгги йилларда бундай нотўғри тушунчалар сони озаймоқда.

Ислом динида илм олиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёл учун фарз бўлиб ҳисобланади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) га ваҳий қилинган биринчи оят «Ўқи!» деган сўздан бошланади.

⠀ ⠀
Жорий йилда Қирғизистон бўйича энг яхши битирувчиларининг аввалги  ўнталигига  3 нафар ҳижобли муслима қизларимиз кирди.Улар:

1- Боткен вилояти Кадамжай лицейи битирувчиси Чўлпўн Абдисаҳунова 228 балл тўплади. У  Информатика ва ҳисобловчи техник факультетини танлади. Чўлпўннинг айтишича, унинг ахборот технологияларига қизиқиши болалигиданоқ пайдо бўлиб келган.

2- Ўш вилоятидаги А. Парпиев номли мактаб-гимназия битирувчиси Айзат Тўпчубаева 226 балл тўплаган ва Қирғизистон Давлат тиббиёт академиясини танлади.

3- Бишкекдаги “Давҳа” мактаб комплекси битирувчиси Фотима Журобаева 225 балл тўплади. У амалий математика ва информатика йўналиши бўйича Информатика ва муҳандислик факултетини танлади.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда  2019-2020 ўқув йилида умумий республика имтиҳонида 43245 ўқувчи қатнашди, шундан 53 битирувчи энг юқори балл ва олтин сертификатларга эга бўлди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ