Умра зиёратига 4-октябрдан рухсат берилади (талаблар)

 2020-йилнинг 4-октябридан Саудия Арабистони Қироллиги аҳолиси учун Умра зиёратига рухсат берилади. Бу ҳақда Қирғизистон муфтиятининг матбуот котиби Мақсат Атабаев Саудия Арабистони янгиликлар агентлигига асосланиб, «Марал»га хабар берди.

4 октябрдан бошлаб Умра ва Ал-Ҳарам масжидига бориш учун чекловлар аста-секин бекор қилинади. Чекловлар бутун дунё бўйлаб COVID-19 тарқалишининг олдини олиш учун жорий этилган.

Умра ибодатини адо этиш ва муқаддас Ал-Ҳарам масжидида намоз ўқиш учун Ҳаж ва Умра вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган мобил илова орқали рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.

Илова умрачилар ва зиёратчилар томонидан профилактикавий, санитария талабларига риоя қилинишини ҳамда юзқоп кийиш, масофа ва бир-бирига яқинлашмасликни назорат қилиш учун мўлжалланган.

Рўйхатдан ўтгандан сўнг рухсат берилганлиги ҳақида хабар келади. Шундан кейин фуқаро автовокзалга бориб, у тана ҳароратини ўлчатади ва барча санитария талабларига риоя қилади сўнг у ердан автобусда Ал-Ҳарам масжидига кириш жойига олиб борилади,.

Саудия Арабистони Қироллиги Ҳаж вазирлиги чекловларни тўрт босқичда бекор қилишни режалаштирмоқда:

4-октябрдан бошлаб 1-босқич;

Биринчи босқичда Саудия Арабистони Қироллиги аҳолисига Умра ибодатини адо этишга рухсат берилади, аммо зиёратчилар сони кунига 6000 кишидан ошмайди.

2-босқич 18-октябрдан;

Ушбу босқичда фақат 15000 кишидан кўп бўлмаган одамлар Умра қилишлари мумкин.

Шунингдек, кунига 40 минг киши муқаддас Ал-Ҳарам масжидида намоз ўқиши ва Набавий масжидида Равза Шарифни зиёрат қилиши мумкин.

3-босқич 1-ноябрдан бошланади, аммо бу мамлакатдаги эпидемиологик вазиятга боғлиқ бўлади.

Учинчи босқичда маҳаллий ва хорижий зиёратчиларга Умра ибодатини адо этишга рухсат берилади. Ҳар куни 20 минг киши Умра ибодатини адо этиши мумкин. 60 минг киши Ал-Ҳарам масжидида намоз ўқиши мумкин бўлади.

Ёдингизда бўлсин!

– Учинчи босқичда Умра зиёратига рухсат берилган мамлакатлар рўйхати, кейинчалик ушбу мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятга қараб эълон қилинади. Шунинг учун биз, Қирғизистон аҳолиси, барча санитария талабларига қатъий риоя қилишимиз керак.

4-босқич

Пандемияни бартараф этгандан сўнг, чекловлар бутунлай бекор қилинади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ