Ўш шаҳридаги «Хувайдо» масжидининг бош имомига автомобиль совға қилинди

Бугун, 7 сентябр куни Ўш шаҳрининг мусулмонлари қозиси Убайдулла Сарибаевнинг ташаббуси билан «Ҳувайда» жоме ъмасжиди бош имом-хатиби Баҳром қори Абдуллажановга маҳаллий ҳомий томонидан совға сифатида «Матиз» автомашинаси топширилди.

Бундай машина Баҳром қорининг дин учун кўп йиллар давомида ишлаганлиги ва бир қатор шогирдлар тайёрлаб келганлиги учун берилган.

Шуни таъкидлаш керакки, Баҳрам қори Абдуллажонов Қуръонни (Ҳофиз) ёд олган ва 11 йил давомида ҳадис ва тафсирни ўрганган. Ҳозирда у «Хувайдо»  масжидининг бош имоми, Хувайдо Қуръон ўқиш марказининг директори ва Сулаймон-Тоғ масжидининг имомининг ноиби вазифаларини бажариб келган, масжид жамоатининг қироатини ўнглаб, Қуръондан дарс бериб келмоқда..

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ