Қирғизистон мусулмонлари диний идорасига 34 минг дона Қуръон китоби келди

Бугун, 11 сентябр куни Саудия Арабистони Қироллигининг Мадина шаҳридан саҳоватли инсонлар номидан Қирғизистон мусулмонлари диний идорасига 16 тонна Қуръон келди. Ушбу китоблар муфтиятнинг 9 маҳкамасига тарқатилади.

Қуръоннинг умумий сони 34000 нусхани ташкил этади. Китоблар диний мактабларга ва мамлакатдаги ҳар бир масжидга тарқатилади.

Қирғизистонга Қуръон олиб келгани учун Муфтий Мақсатбек Тўқтўмушев бир қатор давлат идоралари ва ватандошларга муфтият номидан миннатдорчилик билдирди.

“Бугун, ҳафтанинг ажойиб кунида, биз Саудия Арабистони Қироллиги томонидан Қирғизистонга юборилган Қуръони Карим нусхасини олдик. Ушбу китоблар мамлакатимиздаги масжидларда бепул тарқатилади. Китобларга маҳсус муҳр босилган. Қуръон Аллоҳнинг сўнгги буюк инъоми ва марҳаматидир. Ушбу китоб ҳаётга кўрсатма ва охиратда сизни абадий бахтли қиладиган муқаддас китобдир ”, деди муфтий.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ