Бишкек шаҳар қозияти 200 оилага гўшт тарқатди

Бишкек шаҳри мусулмонлари қозияти саҳоватли инсонлар билан биргаликда 31 июль куни шаҳар марказий масжидида «Қурбонлик» тадбирини ўтказди.

Тадбир давомида шаҳардаги 200 эҳтиёжманд оилага 600 кг гўшт тарқатилди.

Бишкек шаҳар қозисининг вазифасини бажарувчи Эрназар ҳожи Асатов гўшт олишга келган фуқароларга мурожаат қилиб, уларни Қурбон ҳайити билан табриклади ва Қирғизистон халқига дуо қилди.

«Қурбон ҳайитида инсоннинг энг яхши амаллардан бири бу қурбонлик қилишдир. Шу кунларда Аллоҳ таоло халқимизни касалликлардан сақласин ва уларни ҳар хил офатлардан сақласин. Қурбонликлар қилганларнинг қурбонликлари қабул бўлсин»,-деди Эрназар ҳожи.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ