Ўзган туманида икки қаватли Хатибиёт биноси қурилмоқда

Ўш вилояти Ўзган тумани марказий масжидининг жанубий қисмида янги замонавий диний бино (хатибиёт) қурилмоқда. Унинг қурилиш жараёни билан қози Самидин қори Атабаев ва қозият вакиллари танишиб чиқди.

Хатибиёт 2 қаватли 7 хонадан иборат. Унинг олдида қўшимча икки қаватли диний ўқув маркази бунёд этилмоқда.

“Биз аввалига қозият биноларини қурдик, энди эса хатибиётларни қуришни бошладик. Бир неча кун олдин биз Аравон туманидаги ҳатибиёт биносининг қурилиш жараёнини кўриб келдик. Худо хоҳласа, ушбу бино қурилиши битказилса халқимизнинг диний саводхонлигини оширишда муҳим рол ўйнайди «, – деди вилоят қозиси Самидин Атабаев.

Ушбу бино қурилиши Ўзган тумани бош имом хатиби Ақжўл ҳожи Қўзубаев ва марказий масжид имоми томондан ташаббус кўрсатилиб,  ҳозирда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

“Олдинги ҳатибиётимиз кичикроқ эди. Бизнинг барча ходимларимиз битта хонада ишлашар эди. Бир-биримизга халақит берардик айниқса  Ҳажга рўйхатдан ўтиш вақтида қийналдик,. Агар Аллоҳ таоло хоҳласа, бу йилги хатибиёт қурилишини тугатган бўлсак, келажакда ўз ишимизни қулай шароитда давом эттира оламиз ”, – деди Ақжўл ҳожи Қўзубаев.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ