Қирғизистонда тожливирусга яна 14 киши чалинди

Қирғизистонда сўнги бир сутака давомида тожливирус яна 14 инсонга юққан. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди. Вазирликнинг маълумотига кўра, уларнинг олти нафари Бишкек шаҳрида, Чуй ва Боткен вилоятидан бир нафар, Ўш, Норин ва Иссиқ-кўл вилоятидан икки нафардан инсонда бу касаллик борлиги қайд қилинган. Бир сутка давомида 13 бемор соғайиб чиққан. 11-май ҳолатига кўра, шу кунга қадар Қирғизистонда тожливирус 1016…

Батафсил...

Тожливирус уйдирмами?

Тожливирус тарқалаётганидан гумон қилаётганлар далилларга асосланиб, қарор чиқариши зарур. Бу ҳақда Бишкекдаги брифинг чоғида соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.  У ерда суҳандон «тожливирус йўқ деяётганларга фикрингиз қандай??» дея савол берган. «Энди бундай скептицизм (ишонмаслик билан назар солиш) ҳар доим бўлиб келган. Вабо бутун дунёни ларзага солмоқда, халқ йўқ нарсага ваҳима қилаётгани йўқда. Касаллар бор, вафот этганлар қайд…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирус билан боғлиқ 71та ҳолат аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 10-майдаги маълумотига кўра, сўнги бир кунда коронавирусни 71 киши юқтириб олган. Бу хасталикка чалинганларнинг 55 нафари Россиянинг Соль-Илецк шаҳридан келиб, Чуй вилоятида обсервацияда ётган муҳожирлар. Қолганлари, Бишкекда 2, Ўш вилоятида 3, Жалолобод вилоятида 5, Боткен вилоятида 4, Норинда вилоятида 1 ва Чуй вилоятида бир нафарни ташкил қилади. Шунингдек, сўнги бир кунда коронавирус касалидан жами 17 киши соғайган.…

Батафсил...

Мелис Турганбаев Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқланмаган маълумот бераётганига ҳайрон бўлмоқда

Жазоларни ижро этиш далат ҳизматининг ҳодими тожливирусга чалингани ҳозирча тасдиқланмади. Бу ҳақда ушбу мусасанинг раҳбари Мелис Турганбаев маълум қилган. Маълум бўлишича, Жазоларни ижро этиш давлат хизматининг ҳодими 3 маротаба ПЦР-анализ топшириб, анализнинг иккиси салбий чиққан. Ҳозирда, у кузатувда шифокорлар назоратида бўлмоқда. Тожливирус юқтириб олган дейишга ҳали эрта. Шунингдек, Мелис Турганбаев Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқланмаган маълумотни тарқатаётганига ҳайрон бўлмоқда. Эслатиб ўтамиз,…

Батафсил...

Бишкекда неча киши ишсиз қолди?

Пойтахт Бишкекда фавқулотда ҳолат тартиби жорий қилингандан сўнг 154 784 киши вақтинча ишсиз қолди. Бу ҳақда пойтахтнинг  вице-мэри Алмаз Бакетаев маълум қилди. Унинг айтишича, тожливирус ҳавфи сабабли пойтахтдаги 71 минг 531 муасаса ўз фаолиятини тўхтатган. Ҳозирда 3 836 нафари ўз фаолиятини қайта жонлантирди. Маълум бўлишича, бу ерда 83 280 нафар инсон ишлайди. Эслатиб ўтамиз, фавқулотда ҳолат тартиби Бишкек шаҳрида 25-мартдан жорий…

Батафсил...

Қирғизистонда тожливирусга чалинганлар 931 кишига етди

Қирғизистонда сўнги бир сутка давомида тожливирус юқтирган 25 киши аниқланди, 8 нафар инсон соғайиб чиққан. Касалга қарши Республика штабининг 9-майдаги маълумотига кўра, касал аниқланган кишиларнинг 2 нафари Бишкек шаҳрида,  4 нафари  Чуй вилоятида, 11 нафари Норин вилоятида, 1 нафари Боткенда.    Умумий ҳолатда Қирғизистонда тожливирус 931 кишида аниқланди, 12 бемор вафот этди, 658 бемор соғайиб чиққан. 931 беморнинг 231 нафари…

Батафсил...

Қудуққа тушиб кетган сигир қутқарилди

Чуй вилоятининг Аламудун туманига қарашли Ленин овулининг Набережная кўчасида жойлашган қудуққа 6-май куни сигир тушиб кетган. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди. Сигирни қутқарувчилар эвакуаторнинг ёрдамида чиқаришган.

Батафсил...

Қирғиз-тожик чегарасида ўқ отилди

8-май куни қирғиз тожик чегараси ҳудудида қуролли тўпалон бўлди. Бу ҳақда чегара хизмати маълум қилди. Маълум бўлишича, воқеа Боткен туманинг Чек ҳудудида қайд қилинган. у ерда икки халқ аҳолиси ўртасида 50 сотих ер майдонини талашишган. Икки томонда ҳам 30-40 кишидан бир-бирига тош улоқтиришган, натижада бир Қирғизистон фуқароси бошидан жароҳат олган. Тўпалон пайтида ов қуролидан ўқ отилган. Вазиятнинг таранглашмаслиги учун Қирғиз…

Батафсил...

Қамоқдаги баъзи маҳбусларни афв этадиган қонун ўз кучига кирди

Президент Сўўронбай Жээнбеков Улуғ Ватан урушининг 75 йиллиги ва Апрель инқилобининг 10 йиллиги муносабати билан  амниция ҳақидаги қонунга имзолади. Қонунга биноан, жинояти учун қуйидагилар озодликка чиқарилади: 1) 60 ёшдан катта эркаклар ва 55 ёшдадан катта аёллар; 2) I ва II гуруҳ ногиронлари; 3) икки нафардан кўп ёш болалари ёки I ёки II гуруҳ ногирон болалари бор оилаларда ёлғиз боқувчи бўлиб…

Батафсил...

Ўзганда 100 ёшли аёл энди паспорт олди

Ўзганлик 100 ёшли аёл Қирғизистон фуқаролигини тасдиқловчи паспортни олди. Бу ҳақда 8-май куни Давлат қайд этиш хизмати маълум қилди. Маълум бўлишича, Саломатхон Маллабекова Қирғизистон фуқароси эканини тасдиқловчи ҳужжатни 46 йилга кечикиб олди. Бунга унинг туғилганлиги, никоҳ гувоҳномалари ва бошқа ҳужжатлари йўқлиги сабаб бўлган. Маллабекова 1920-йили Ўзганда туғилиб, умр бўйи шу ерда истиқомат қилиб келмоқда. Давлат қайд қилиш ҳизмати маҳаллий бўлимининг…

Батафсил...

Грузия 1 июлдан хорижлик сайёҳлар учун эшикларини очади

Грузия расмийлари 1 июлдан хорижлик сайёҳларнинг мамлакатга киришига изн бермоқчи. Бу ҳақда бош вазир Георгий Гахария билдирди. Унга кўра, ўша пайтгача қуруқликдаги чегараларни очиш ва авиақатновларни тиклаш режаланган. Аввалроқ Греция ҳам 1 июлдан четдан сайёҳ қабул қилишни бошлашини эълон қилган. Грузия расмийлари режасига мувофиқ, 15 июндан мамлакат фуқаролари учун туристик бизнес иши тикланади (жумладан, меҳмонхоналар очилади), шундан икки ҳафта ўтиб эса…

Батафсил...

Қирғизистон жанубида юз берган сел 80 минг долларлик зарар етказди

Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида 3 майдан 6 майгача юз берган сел 6,3 млн сом (80 минг доллар)лик зиён етказди. Бу ҳақда «Азаттиқ» радиосига туман администрацияси маълум қилди. Сел туфайли Ола Буқа туманида 1,2 млн сомлик, Оқсу туманида3,7 млн сомлик, Ноокен туманида 1,3 млн сомлик, Бозор Қўрғон туманида 100 минг сомлик зарар кўрилди. Табиий офат Сузоқ туманига катта зарар етказмади. Сел оқибатида…

Батафсил...

Қирғизистонда яна 11 инсон тожливирусга чалинди

Қирғизистонда бир сутка давомида тожливирус юқтириб олган 11 инсон қайд этилди. Бу ҳақда 8-майда соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Усўнбаевнинг айтишича, уларнинг беш нафари Бишкек шаҳрида, уч нафари Чуй вилоятида ва Жалолобод вилоятида уч нафар. Бир сутка давомида 13 бемор шифо топди. Умимий ҳолатда 8-май куни Қирғизистонда тожливирус 906 кишидан топилди, улар орасида 12 киши вафот этган,…

Батафсил...

Ўшдаги банкларда навбатда турганлар: Тартибга риоя қилмай, тўпалон қилганлар бўлмоқда

Ўш шаҳридаги банкларда навбат кунган инсонларни назорат қилиш учун ҳар куни милиция ҳодимлари навбатчилик қилмоқда. Бу ҳақда Ўш шаҳар ички ишлар бошқармалигининг матбуот котиби Замир Сидиқов маълум қилди. Милиция ҳодимлари банк хизматидан фойдаланиш учун келаётган шаҳар аҳолисига ўз вақтида карантин қоидаларига риоя қилишни эслатишиб, табтибни назорат қилмоқда. Сидиқовнинг айтишича, одамлар карантин талабларига ўрганиб, тушуниб қолишди ва шунга қараб муомала қилишмоқда.…

Батафсил...

Сардоба фожеаси: Ўшдаги сув омбори мустаҳкамми?

1-майда Ўзбекистондаги кучли ёғингарчилик ва шамолдан сўнг Сирдарё вилояти Сардоба сув омборидаги дамба ёрилиб, бир неча қишлоқларни сув қоплади.  Таҳминан 70 минга яқин инсон ҳавсиз жойларга қочишга мажбур бўлди. Инсонларни кўчириш ва қутқариш вақтида Ўзбекистон Миллий Гвардиясининг икки аскарини сел оқизиб кетгани маълум бўлди. Ўзбекистоннинг Фавқулотда вазиятлар вазирлиги маълум қилганидек, сув тошқини оқибатида 8 бола боғча, 16 мактаб, 7 тиббиёт…

Батафсил...

Новкенда яйловга кетаётган мактаб ўқувчилари автоҳалокатга учради

Туманнинг Қора-Булоқ яйловига бораётган «Хундай Портер» русумли автоулов йўлда автоҳалокатга учраб, бир ўқувчи ҳалок бўлди. Туман таълим бериш бўлими раиси Нурбек Ўлжўбаевнинг таъкидлашича, фалокат 6-майда бўлган. «25 ёшдаги Новкен туманинг турғуни ўзининг автоуловида Қора-Булоқ яйловига уч ўқувчи билан мол олиб, келишга бораётган бўлган. Қиржўн яйловида автоулови бузилиб, жарга қулашган. Натийжада 17 ёшдаги бола ўша заҳоти жон таслим қилган, уч киши…

Батафсил...

Россиянинг энг бой одамларидан бири Дмитрий Босов ўзини ўлдирди

Россиянинг энг бой одамларидан бири бўлган Дмитрий Босов ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда РБК хабар берди. Озодлик радиоси рус хизматининг ёзишича, бу маълумотни Босов билан шахсан таниш бўлган ТАССдаги манба ҳам тасдиқлади. Россия Тергов қўмитаси расмийси Интерфакс агентлигига Босов яшаган Москва вилоятидаги Усово қишлоғида 52 ёшли одам ўзини ўлдирганини тасдиқлаган. Хабарда айтилишича, бу одам бошига ўқ узган, унинг жасади…

Батафсил...

Новкендаги сув тошқини 50дан ортиқ қўйни оқизиб кетди

5-майда Новкен тумани Қизилтув овулида қисқа вақт давомида ёққан ёмғир натижасида 12 уй ҳовлисини сув қоплаб, 53 қўйни оқизиб кетган. Бу ҳақда фақулотда вазиятар вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди. Маълумотда келтирилишича, овул аҳлига кўмаклашиш учун 32 қутқарувчи жалб қилиниб, 11 турар жойнинг ҳовлилари батамом тозаланган. Қолган бир уйнинг ва суғот каналини тозалаш ишлари бугун ҳам давом этмоқда. Сел суғот каналидан тошиб…

Батафсил...

Қирғизистонда 24 кишида тожливирус аниқланди

Қирғизистонда сўнги бир сутка давомида коронавирус юқтириб олган 24 киши қайд қилинди. Бу ҳақда  7-май куни соғлиқни сақлаш вазирининг ноиби Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Усўнбаевни айтишича, беморлар Норин вилоятида – 12 киши, Бишкекда – 2  киши, Чуй вилоятида 4-киши, Ўш вилоятида 3-киши, Жалолобод вилоятида 3-киши қайд этилган. Бир сутка ичида 23 бемор соғайиб чиқди. Умумий ҳолатда 7-майда Қирғизистонда коронавирус 895…

Батафсил...

Ўш бозорида автоулов ёнди (видео)

Пойтахда автоулов ёниб кетди. Фалокатнинг тасвири «Короче» Telegram-каналига юкланди. Гувоҳларнинг айтишича, ёнғин Некрасов кўчаси томондан чиққан. ФҲВнинг ахборот хизматининг маълум қилишича, Қулиев кўчасида автоулов ёнаётгани ҳақида 6-май соат 14:52ларда хабар қилишган.  Фалокат содир бўлган ҳудудга ўт ўчирувчи улов жалб қилинган. Соат 15:14да ёнғин бартараф этилган. Фалокатдан жабрланган қайд этилмаган.

Батафсил...
1 56 57 58 59