Ўшдаги банкларда навбатда турганлар: Тартибга риоя қилмай, тўпалон қилганлар бўлмоқда

Ўш шаҳридаги банкларда навбат кунган инсонларни назорат қилиш учун ҳар куни милиция ҳодимлари навбатчилик қилмоқда. Бу ҳақда Ўш шаҳар ички ишлар бошқармалигининг матбуот котиби Замир Сидиқов маълум қилди.

Милиция ҳодимлари банк хизматидан фойдаланиш учун келаётган шаҳар аҳолисига ўз вақтида карантин қоидаларига риоя қилишни эслатишиб, табтибни назорат қилмоқда.

Сидиқовнинг айтишича, одамлар карантин талабларига ўрганиб, тушуниб қолишди ва шунга қараб муомала қилишмоқда.

«Халқ хизматини қилаётган банкларга беш нафардан милиция ходими бўлинган. Улар банкларнинг сиртидаги аҳолини назорат қилишади. Оралиқни сақлаб, карантин талабларини бажаринглар деган эслатмаларни баъзи бир фуқаролар тушунишмай қолишмоқда. Тартибга бўйсунмай, тўпалон қилганлар ҳам бўлмоқда. Бироқ карантин бошланган аввалги кунларга қараганда ҳозир кўпчилик одамлар тушуниб қолишди», – дейди Замир Сидиқов.

Ҳозирда Ўш шаҳридаги банкларнинг асосий бўлимлари ҳар куни 200га яқин мижозларга хизмат кўрсатмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ