Сардоба фожеаси: Ўшдаги сув омбори мустаҳкамми?

1-майда Ўзбекистондаги кучли ёғингарчилик ва шамолдан сўнг Сирдарё вилояти Сардоба сув омборидаги дамба ёрилиб, бир неча қишлоқларни сув қоплади.  Таҳминан 70 минга яқин инсон ҳавсиз жойларга қочишга мажбур бўлди. Инсонларни кўчириш ва қутқариш вақтида Ўзбекистон Миллий Гвардиясининг икки аскарини сел оқизиб кетгани маълум бўлди.

Ўзбекистоннинг Фавқулотда вазиятлар вазирлиги маълум қилганидек, сув тошқини оқибатида 8 бола боғча, 16 мактаб, 7 тиббиёт маскани, 1 коллеж, 7 қабристон, 3 масжид, республика миқиёсидаги 13 кўприк, 52 километр йўл, 1 бозор талофат кўрди.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қирғизистонда 34 сув омбор мавжуд ва икки омбор Ўш вилоятида жойлашган.

Қорасув туманида жойлашган Попон сув омборининг қурилганига жорий йилда 35 йил бўлди. Ушбу сув омбори Ўш шаҳри, Аравон, Қорасув туманлари ва Ўзбекистоннинг икки туманини сув билан таъминлайди.  

Ўш вилояти сув чорва бошқармалигининг раҳбари Руслан Абибиллаев Попон сув омборининг бугунги аҳволи ҳавф остида эмас эканини, сув омбори икки тоғ оралиғига қурилиб, бетон билан тўсилганини айтди.  

«Попон сув омбори Ўзбекистондаги сув омборига ўхшаш эмас, Попон сув омбори — бу плотина. Икки тоғ оралиғига тош тўлдирилиб, бетон билан қўйилган. Аввал баъзилар Попон очилиб кетса, Ўшда баландлиги 20 метр бўлган сув оқади дея айтишган. Бу ноўрин гап. Аввалари руслар Попон сув омборини бир вақтнинг ўзида очиш учун 300 тонна тротил (қўпорувчи восита) керак деб айтишган. 300 тонна тротил 50 вагон бўлади», – дейди Р.Абибиллаев.

Попон сув омборининг қурилиши 1985-йили битказилиб, 100 йилга мўлжалланганлигига ишонч ҳосил қилиб, фойдаланишга топширилган. Ҳозирда ушбу омборда  78 ҳодим навбат билан куну-тун фаолият олиб бормоқда.  Попон сув омборининг директори Суюнбай Қадиров айтганидек, аввалги лойиҳага асосан сув омборига 260 млн куб сув тўпласа бўлади. Аммо ҳавфсизликни ёдга олиб ҳозирда 215 млн куб сув сақланмоқда.

«Сув омбори очилиб кетади, ёрилиб кетади деган ҳавфсирашнинг ўзи ноўриндир. Сув омбори бир неча йил аввал мустаҳкамланиб, таъмирдан ўтган.  Эроннинг лойиҳаси билан теранглиги 70 метргача бетон қуйилиб чиққан. Ҳозир бошидан-охиригача таъмирлаш ишлари юргизилмоқда. Бир дарвозасини янгиладик. У дарвоза 35 йилдан буён янгиланмаган эди. Октябрь ойида қолган 4 дарвозасини очилиб ёпилувчи қисмидаги резиналарни янгилаймиз. Бундан ташқари давлат томонидан 2 миллион 700 минг сом маблағ бўлинган.  Таъмирлаш ишлари бўлаётган эди, аммо апрелда тўхтатилди. Сабаби биз апрелдан октябргача каналларга сув берамиз. Октябрдан апрелгача сув тўплаймиз. Октябрда таъмирлаш ишлари давом этади. 3 йилдан буён қурғоқчилик ҳукм сурмоқда. Оқбура дарёси сувлари музликлардан тушганлиги учун муз кўп бўлса, сув ҳам кўп бўлади. Йил охиригача  134 млн куб сув сақланиб туради. Биз 20 млн кубгина сувни оқизиб чиқарамиз. Ундан ошиғи керак бўлса, сув омборда тўпланган сувниган чиқара оламиз», – дейди Суйунбай Қадиров.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ