Туманнинг Қора-Булоқ яйловига бораётган «Хундай Портер» русумли автоулов йўлда автоҳалокатга учраб, бир ўқувчи ҳалок бўлди. Туман таълим бериш бўлими раиси Нурбек Ўлжўбаевнинг таъкидлашича, фалокат 6-майда бўлган.
«25 ёшдаги Новкен туманинг турғуни ўзининг автоуловида Қора-Булоқ яйловига уч ўқувчи билан мол олиб, келишга бораётган бўлган. Қиржўн яйловида автоулови бузилиб, жарга қулашган. Натийжада 17 ёшдаги бола ўша заҳоти жон таслим қилган, уч киши эса туман шифохонасига етказилган. Жабрланганлар ва вафот этган бола тумандаги №7 Артиқ Тўрўгелдиев номли мактабнинг 11-синф ўқувчилари бўлган. Ҳозирда воқеани ички ишлар ҳодимлари суриштиришмоқда», – дейди Ўлжўбаев.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Ўқувчилар тоққа дам олишга кетаётган бўлган» деган хабар ёлғон. Новкен тумани шифохонасида жабрланувчиларнинг аҳволи ўрта даражада эканлигини шифохона ҳодимлари билдиришди.